Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.4K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
#Тезкор_хабар

Футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати Андижонда ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилинган чемпионатнинг асосий мезбони Андижон бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур режа бўйича бир қанча ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Бундай нуфузли мусобақанинг Андижонда ўтказилиши, вилоятимиздаги футбол оламида жуда катта ўзгаришларни амалга оширишда навбатдаги асосий қадам бўла олади.

Қўшимча маълумотлар кейинги хабарларда ҳавола этилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Тезкор_хабар

Андижонда мебелсозлик танлови ўтказилади
——————
Вилоятимизда маҳаллий саноатни ривожлантириш, айниқса, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яқиндан қўллаб-қувватлаш, тадбиркор ва ҳунармандлар учун янги имкониятларга эга бўлишини таъминлаш ҳамда уларнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан мебелсозлик кўргазма-танлови ўтказилади.

10 ноябрдан - 15-ноябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган мебелсозлик ярмаркаси ҳамда мебелсозлар кўрик-танлови барча ҳудудлар учун очиқ шаклда бўлиб ўтади. Унда иштирок этишни истаган ҳар қайси ҳунарманд, мебелсозлар Андижон туманидаги махсус “Саноат хаби” эркин иқтисодий зонасидаги кўргазмалар майдонига таклиф этиладилар.

Танловнинг соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этади.

Жумладан, 1-ўрин учун 50.000.000 сўм ва махсус диплом;

2-ўрин учун 40.000.000 сўм ва махсус диплом;

3-ўрин учун 30.000.000 сўм ва махсус диплом;

4-ўрин учун 20.000.000 сўм ва махсус диплом;

5-ўрин учун 10.000.000 млн сўм ва махсус диплом топширилади.

Бундан ташқари, қўшимча рағбатлантириш учун яна 5 та ўрин эгаларига 5.000.000 сўмдан топширилиши белгиланган.

Қолаверса, танловда совринли ўринга эга бўлмаган, аммо фаоллик кўрсатган ҳунармандларга фаолияти бўйича кредит, бино, ер ва бозор масалаларида қўшимча ёрдамлар кўрсатилади.

Мурожаат учун телефон рақамлари:
74-224-00-73 / 33-281-11-10

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Андижонда 12 ёшли қизалоқ IELTS (6.0 балл) сертификатини қўлга киритди.

Ушбу ўқувчи Қўрғонтепа туманидаги 65-ИДУМда таҳсил олмоқда.

Маълумот учун, ушбу натижа олий ўқув юртларига киришга тенг кўрсаткич саналади.

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Қўрғонтепа тумани марказида жойлашган “Янги ҳаёт” маҳалласидаги трансформаторда носозлик рўй берди.

Бунинг оқибатида кўп қаватли турар жойларнинг маълум қисми электр тармоғидан узилиб қолган.

Масъул ишчи ходимлар томонидан носозликни таъмирлаш ишлари бошланди.

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Кучли ёмғирлар кутилмоқда
••••••••••••
Жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари саналган Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирамиз!

Вилоятимиз ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Кучли ёмғирлар кутилмоқда
••••••••••••
Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари саналган Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирамиз!

Вилоятимиз ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Кучли ёмғирлар кутилмоқда
••••••••••••
Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари саналган Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирамиз!

Саҳифа: @andpress
#Тезкор_хабар

Кучли ёмғирлар кутилмоқда
••••••••••••
Жорий йилнинг 3-6 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари саналган Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирамиз!

Саҳифа: @andpress