Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.2K photos
4.32K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 22 август куни Бухоро вилояти ҳокими Карим Жамалович Камалов вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 20 сентябрь куни давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 29 сентябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мамадалиев Мусажон Мўминжонович вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Изоҳ: М.Мамадалиев ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 10 декабрь куни Андижон фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом 82 ёшида вафот этди.

Тўлан Низом 1938 йилда Андижон вилоятининг Бўз (Бўстон) туманининг Бешгул қишлоғида туғилганди. 1965 йилда Андижон педагогика институтини тамомлаган.
1970 йилда шоирнинг "Сенинг эртакларинг" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқарилган. Шоирнинг 1982 йилда Ифтиҳор, 1988 йилда Ой қизлар, 1993 йилда Муқаддас руҳ ва Ватан туйғуси каби қатор тўпламлари халқимизга манзур бўлган.
Тўлан Низомнинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Ўзбекистон гуллади чаман-чаман,
Ойдай юзи кулади чаман-чаман.
Тўлан Низом қалби юрт била обод,
Ундан илҳом қолади чаман-чаман.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 1 июнь куни Таълим фахрийси Цой Галина Тимофеевна 66 ёшида вафот этди.

1986 йил «Меҳнат шон-шуҳрати» медали. 2006 йил «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги» кўкрак нишони. 2011 йил «Дўстлик» ордени. 2017 йил «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланган.

Цой Галина Тимофеевнанинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

Собиқ Андижон вилояти ҳокими вафот этди

Андижон вилоятини 1996-1997 йилларда ҳоким сифатида бошқарган Машариф Юсупович Юсупов вафот этди.

Машариф Юсупов фаолияти давомида бир муддат депутат бўлган. Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Машариф Юсуповнинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

Таълим фахрийси Тўйчиев Тоҳиржон Абдуллаевич 2021 йил 13 июль куни 71 ёшида оламдан ўтди.

Тўйчиев Тоҳиржон Абдуллаевич 1950 йил 12 август санасида Андижон шаҳрида туғилган. 1972 йил Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаб, ўз меҳнат фаолиятини Асака тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган.

Андижон вилояти халқ таълими тизимида 40 йилга яқин муддат самарали меҳнат қилиб, минглаб шогирдларнинг катта хаёт йўлига қадам қўйишларига ҳисса қўшган Тоҳиржон Тўйчиев вафотига қадар “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

"Осиё айиғи" номи билан танилган ММА жангчиси Мурод Хонтўраев вафот этди

Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

ММАдаги профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган.

М.Хонтўраевнинг вафоти муносабати билан Андижон вилояти ҳокими, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 31 июль куни Бўстон тумани ҳокими Мамитова Садбархон Неъматжоновна вафот этди

Марҳума
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида ичак касаллиги бўйича даволанаётган эди.
Садоқатли, серғайрат, талабчан раҳбар ҳамда меҳрибон она 31 июль куни бу ёруғ оламни тарк этди!

Мамитова Садбархон Неъматжоновнанинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари вафот этди.
Усмонхон Алимов 1982—1983 йилларда Бухорода Мир Араб мадрасасида, 1983—1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989—1990 йилларда эса Марокашнинг «Каравийн» дорилфунунида таҳсил олган.
У.Алимов 1980—1982 йилларда Пайариқ туманидаги Имом Бухорий номидаги жоме масжидида имом-ноиб, 1990—2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.
2000—2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби сифатида ишлаган. 2006 йилдан то ҳозирга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

Меҳнат фахрийси, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси Жаффарали Рахманов 81 ёшида вафот этди.

Жаффарали Рахманов фаолиятининг асосий қисмини вилоятда енгил саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида Андижон трикотаж фабрикасида мутахассисликдан бошлаб касаба уюшмаси раиси, бош механиги, тикув цехи бошлиғи, директор ўринбосари, бош муҳандиси, Андижон вилояти “Енгил саноат қурилиш дирекцияси” бош директори, Олтинкўл тумани трикотаж матолар ишлаб чиқариш фабрикаси директори лавозимларида самарали фаолият юритган.
Шунингдек, Жаффарали Рахманов 1992-1994 йилларда Андижон вилоят ҳокимлиги бўлим бошлиғи, 1994-2000 йилларда, Андижон вилояти ҳокимлигининг “Кенгашлар уйи” бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Жаффарали Рахмановнинг вафоти муносабати билан Андижон вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

Сайдулло Бегалиев 67 ёшида вафот этди...

Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиев 17 декабрь куни 67 ёшида вафот этди. У 1954 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1979 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаб, Олтинкўл туманидаги қурилиш ташкилотларида турли вазифаларда, туман ижроия қўмитаси раисининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари ҳамда Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1993 йилдан 2001 йилгача Избоскан тумани ҳокими, 2001—2003 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, 2003 йилда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, 2003–2004 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифаларида ишлаган.

Сайдулло Бегалиев 2004 йилнинг 25 майидан 2006 йилнинг 13 октябрь кунига қадар Андижон вилоятини бошқарган.

Сайдулло Бегалиевнинг вафоти муносабати билан Андижон вилояти ҳокимлиги мархумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Таъзия

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати собиқ аъзоси Юлдашева Тожибархон Ўктамовна вафот этди...

У 1954 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 1976 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаб, 1977 йилдан бошлаб таълим тизимида, 2006 йилдан эса Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Шаҳрихонсой» маҳалла фуқаролар йиғини Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Шаҳрихонсой» маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифаларида ишлаган.

Юлдашева Тожибархоннинг вафоти муносабати билан Андижон вилояти ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram