#РАСМИЙ_ХАБАР
Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди
Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Манба: Uza.uz
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

#расмий_хабар
ОҚИБАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА...
6-7 май кунлари Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.
Табиий офат оқибатида Андижон вилояти «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш юзасидан Хонобод шаҳрининг «Тейит» маҳалласи ҳудудида вилоят ҳокими бошчилигида штаб ташкил этилган.
Штаб таркибида шаҳар ва туман ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардиянинг 600 дан зиёд ходимлари томонидан транспорт, куч ва воситалари жалб қилинган ҳолда табиий офат оқибатларини бартараф этилмоқда. Жараёнда ҳудуддаги ҳар бир хонадон эгалари билан мулоқот ўтказилиб, барча зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Электр, Сув таъминоти, Қурилиш ва бошқа мутасадди корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 100 дан ортиқ техникалари, 500 дан ортиқ кўнгилли ходимлар, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси волонтёр ёшлари Хонобод шаҳрида табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда хизмат олиб бормоқдалар.
ФВБ бўлинмалари шахсий таркиби томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида Хонобод шаҳар, «Тейит» МФЙ, Қорабоғиш кўчасида яшаган 2 нафар вояга етмаган фуқаронинг жасадлари топилган.