Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.6K photos
4.35K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жалақудуқ_тумани
#Кун_қаҳрамони

Тойиржонова Ҳуснида Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғи Кўкалам маҳалла фуқаролар йиғинида таваллуд топган. Ҳусниданинг ўқитувчисини сўзларига кўра қаҳрамонимиз бошланғич синифларданоқ фанларни яхши ўзлаштирар, тенгдошларига ўрнак кўрсата олар эди. Қаҳрамонимиз мактабда ўқиб юрган кезларида туман ва вилоят миқиёсида ўтказилган фан олимпиадаларида фаҳрли ўринларни эгаллаб келган. Шу боис таълим даргоҳидан олтин медаль билан катта ҳаётга қадам ташлади. Ҳуснида бўш вақтларида тикувчилик билан шуғулланиб, ушбу касбни пухта эгаллади.
Куни кеча вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 32-умумий ўрта таълим мактабида битирувчи ёшлар билан ўтказган учрашуви Ҳусниданинг келажак ҳаётда ўз ўрнини топиши учун замин яратди, фаолияти учун керакли бўлган барча турдаги тикув машиналари учун махсус сертификат топширилди.

Видеоролик Жалақудуқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда қурилиш, ободонлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

#фоторепортаж #Андижон #Жалақудуқ #Қўрғонтепа

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok