Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#3_май_Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни
#Ўзбекистон

Яқиндагина «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлиги борасида 2020 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Бу йил мамлакатимиз рейтингда 156-ўринни эгаллади.

Мазкур диаграммада👆Ўзбекистоннинг 2002 йилдан буён матбуот эркинлиги рейтингида эгаллаб келган ўрни акс эттирилган.

Эътиборлиси, кейинги уч йилда мамлакатимизнинг сўз эркинлигини рейтингидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми_2021
#Ўзбекистон_учун_100_ғоя

🇺🇿 «
Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасининг республика босқичи якунланди.

🖐 Унда Андижон номидан 12 нафар ёшлар муносиб иштирок этиб, уларнинг 5 нафари ғолиблар сафидан жой олдилар.

💪 Андижоннинг кучли бешталиги билан танишинг:

1. Абдуллаев Орифжон

2. Алижонов Беҳзодбек.

3. Обиджонов Хожимурод.

4. Тухсинов Жаҳонгир.

5. "Effort team" жамоаси.

🎉 Андижон вилояти ҳокимлиги ғолиб ёшларимизни муборакбод этади. Келгусида уларнинг ғоялари Ўзбекистон ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига ишонади!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми_2021

Дунёни яхшилик ва меҳр қутқаради!

Эзгулик илинган қалблар ҳамиша юксак эътиборда бўлади. Кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш, кимнингдир соғайиб кетишига сабабчи бўлишдек улкан бахт барчага ҳам насиб этмайди.

Бугун Андижон вилоят қон қуйиш марказида ўзгалар дардига дармон бўлиш, кишиларга эзгулик улашиш мақсадидаги юзлаб ёшлар хайрия қон қуйиш акциясида иштирок этдилар.

«Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» ҳафталиги доирасида ўтказилган донорлик акцияси мингдан зиёд ёшларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Ўзбекистон_ёшлар_форуми_2021

Хўжаобод тумани марказида "
Ўзбекистон ёшлар форуми 2021" доирасида гала концерт бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Ўзбекистон_ёшлар_форуми_2021

Андижонлик ёшларимиз Ўзбекистон ёшлар форуми 2021 доирасида ўтказилган #Streek_work_out бўйича чемпион бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok