Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Халқ дeпутатлари Улуғнор тумани кeнгашининг VI чақириқ XVI сeссияси ўтказилди.

Ceссия давомида туман ҳокими номидан саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қўзиев Бобуржон аҳолига мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек сессияда тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилган ишлар ва олдиндаги режалар ҳақида, ҳамда кутилаётган натижалар юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар келтирилган ҳолда, туман ҳокимининг аҳолига мурожаати тинглаб борилди.
Туманда 2021 йил давомида амалга оширилиши мўлжалланган устувор вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари туман кенгаши депутатларига сўз берилиб, уларнинг фикрлари тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сессия ишида қатнашишни истаган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерларнинг иштироки таъминланди.

Фото: Улуғнор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди.
205 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган мазкур иншоотда бешинчи авлод технологиялари қўлланган.
Давлатимиз раҳбари мажмуанинг афзалликлари ва иш жараёни билан танишди, бу ердаги тажрибани кенг жорий этиш, тадбиркорларга етказиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу ерда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда ёшлар бўйича тадқиқотлар тақдимотлари ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплекс в Ханкинском районе.
Объект стоимостью более 205 млрд сумов возведен по технологиям пятого поколения.
Глава государства ознакомился с преимуществами и рабочими процессами в комплексе, указал на важность широкого распространения данного опыта, обучения предпринимателей.
Здесь же состоялись презентации проектов для реализации в сельском хозяйстве и результатов исследований по молодежи.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #issiqxona
Халқ депутатлари Хўжаобод тумани кенгашининг VI чақириқ ХIII сессияси ўтказилди. Сессия давомида туман ҳокими Зоҳиджон Аҳмадалиевнинг мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Ўтказилган сессия давомида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилган ишлар ва олдинги режалар ҳақида, кутилаётган натижалар юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар келтирилган ҳолда, туман ҳокимининг аҳолига мурожаати тинглаб борилди. Шунингдек, туманда 2021 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.Бундан ташқари туман кенгаши депутатларига сўз берилиб, уларнинг фикрлари тингланди. Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Сессия ишида қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштироки таъминланди.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҲАР БИР СОҲА ВАКИЛЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Республикамизда ҳар қандай соҳа вакилларининг меҳнатлари қадрланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Республикамиз миқёсида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни»ни кенг кўламда нишонлаш таклифини илгари сурган эди. Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram