Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
«Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади»

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» шиори остида Андижон шаҳрида ҳарбий қисмлар томонидан қурол-аслаҳалар ва техникаларнинг кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада ёшлар жанговар қуролларни ва техникаларни ўз кўзлари билан кўриш ҳамда ушбу қуроллар ва техникалар ҳақида, шунингдек, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид бўлган қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари кўргазма давомида ҳарбийлар томонидан қўл жанги саҳналаштирилган чиқишлар йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.
Шунингдек, йиғилганлар ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоблар олдилар.
Бу каби кўргазмалар вилоятимиз шаҳар ва туманларида 2021 йил 10 январь кунигача ўтказилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – САЛОМАТЛИК КАФОЛАТИ

«Андижон ҲEТК АЖ» да ходимларимиз ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Даст аввал мусобақа қатнашчилари спортнинг югуриш, шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича қизғин баҳсларга киришдилар. Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларда жамиятимизда фаолият юритаётган 200 нафардан зиёд қатнашувчилар ўз бўлимлари бўйича аёллар ва эркаклар таркибида фаол иштирок этишди.

Фото: «Андижон ҲEТК» АЖ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099 сонли Фармони ижроси ҳамда вилоят ҳокимининг аппарат йиғилишида берган топшириғига асосан Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаби директорлари ҳамда ишчи ҳодимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Андижон шаҳридаги 13 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада ғолиб бўлган иштирокчилар шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан тақдирланди.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube