Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.1K photos
4.32K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилган ҳоким ва талаба ёшлар учрашуви ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.
Учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда вилоят раҳбари талаба ёшлар томонидан тақдим этилган янги инновацион лойиҳалар билан ҳам танишди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда Андижон вилоятида 10 ноябрдан 10 декабрга қадар «Спорт ойлиги» деб эълон қилиниши ҳамда, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида 26 ноябрь куни Хўжаобод тумани Заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатининг спорт залида 6, 10, 11 ва 15 МТТ ходимлари ўртасида «Спорт соғлик гарови» шиори остида мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақанинг финал босқичи декабрь ойига режалаштирилмоқда.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳатлов жараёнида соғлигида муаммолар аниқланган ва даволаниш истаги билан мурожаат этган хотин-қизлардан 93 нафари билан тиббий кўрик ўтказилди

Видеоматериални Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
тайёрлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4902-сон, 26.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, “Water life mineral” масъулияти чекланган жамияти (инвестор)га Андижон вилояти Хонобод шаҳрида қуйидагиларни ташкил этиш бўйича босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади:

▪️I босқичда – “Life Khonobod” бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенер) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;

▪️II босқичда – замонавий дам олиш масканини (меҳмонхона мажмуаси).

Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

▪️I босқичда (2020-2021 йиллар) – ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;

▪️II босқичда (2022-2023 йиллар) – ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш масканини қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter