Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
39.1K photos
4.39K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган аудиоёзувлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг

РАСМИЙ БАЁНОТИ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимига тегишли аудиоёзувлар (аввалдан ёзиб олинган) кетма-кет тарқатилаётганлиги ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганлиги барчамизга маълум.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Андижон шаҳрида жойлашган «Limon arena» да вилоят ҳокими кубоги учун вилоят ташкилотлари спортнинг футбол тури бўйича баҳслашдилар. Муросасиз ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра вилоят Ички ишлар Бошқармаси жамоаси биринчи ўринни эгаллаб вилоят ҳокимининг кубогини қўлга киритдилар. Шунингдек, мусобақада фахрли иккинчи ўринни Андижон вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳамда фахрли учинчи ўринни 45 605-ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритдилар. Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Марҳамат туманида умумтаълим мактабларидаги долзарб мавзулар бўйича таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Марҳамат тумани ҳокимлигида Марҳамат тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорлари ва ЎИБДЎ иштирокида «Тумандаги умумтаълим мактабларида иситиш тизимидаги ҳолатлар, 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига қабул натижалари ва ўқувчилар давомати бўйича» вилоят ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган маълумотлари муҳокамаси бўйича таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. 
Ўтказилган йиғилиш сўнггида 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ўртасида 11-синф битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи бўйича энг юқори натижага эришганликлари учун 3-сонли ДИМИ жамоасига халқ таълими бошқарма бошлиғи А.Миркамиловнинг рамзий ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаси топширилди.

Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Халқаро диабетга қарши курашиш куни кўтаринки рухда ўтказилди

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимининг ёшлар қабулхонаси ҳамда вилоят Эндокринология диспансери билан ҳамкорликда 14 ноябрь халқаро диабетга қарши курашиш куни муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган Эндокринология диспансери шифохонасида даволанаётган бир гуруҳ ёшлар учун байрам кечаси ташкил этилди.
Байрам кечасида даволанаётган ёшлар ўзларининг иқтидорини намоён қилдилар. Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ёшлар қабулхонаси масъул ходими, тадбиркор "Habib building 01" МЧЖ асосчиси Ҳ.Солиев ҳомийлигида байрам совғалари ҳамда 2 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун гуликометр аппаратлари топширилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Олтинкўл туманида «Кўтармачек» МФЙ янги бунёд этилган бинода иш фаолиятини бошлади. Барча шароитларга эга бино замонавий лойиҳалар асосида барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида Олтинкўл туман ҳокими И.Матрўзиев ва ИИБ бошлиғи Б.Нурматов иштирок этишди. Сектор раҳбарлари янги бинога ўзларининг совғалари компьютер жамламаси ҳадя қилди.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали раҳбари-вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига Юлдашев Улуғбек Хаятуллаевич тайинланди.
У.Юлдашев 1978 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 2011 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар У.Юлдашев Ташки меҳнат миграция масалалари агентлиги Андижон филиали директори вазифасида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Юлдашев Улуғбек Хаятуллаевични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram