Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бугунги сифатли таълим — эртанги келажак

Бугун Жалақудуқ туманининг Сўфиқишлоқ маҳалласида жойлашган 1 умумий ўрта таълим мактабида қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Мазкур мактаб 840 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий қурилиш таъмирлаш ишлари учун 5 млрд. 334 млн сўм маблағ сарф этилди. Қурилиш таъмирлаш ишлари “Сифат мадад қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Мактаб биносининг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб мактабда ўқувчилар ва ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
4 нафар ёшлар суд залидан оиласи бағрига қайтди

Андижонлик фуқаролар Р.М. ва Э.И. га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди, А.Ш. га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари, Х.Д. Жиноят Кодексининг 127-моддаси 3-қисми ва 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан айблов эълон қилинган.

Бугун судда Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши кафиллиги асосида фуқаро Р.М, Э.И ларга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди. Х.Д Жиноят Кодексининг 72-моддаси тартибида шартли синов берилди. А.Ш жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Ёшларимиз Вақтида эгри йўлдан тўғри йўлга қайтиб, адашганини тан олди. Иттифоқ кафиллиги эса уларни янги ҳаётга оиласи бағрига қайтарди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДАГИ 1 УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ
МАКТАБИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Талабалар ақл жангида беллашдилар

Вилоятимизда эълон қилинган «Ёшлар ойлиги» доирасида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Андижон «вилоят ҳокими кубоги» учун олий таълим муассасаларидаги талаба ёшлар ўртасида «Брейн ринг» интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
Қизиқарли ва қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган мусобақада Андижон давлат университетининг «Универсал» жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари ҳамда совриндорлари 17 ноябрь куни Ёшлар марказида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда тақдирланадилар.

Фото: Ёшлар ишлари Агентлиги Андижон вилояти Бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Хонобод шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида дарахт экиш акцияси ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бу ислоҳотларни қилиш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир раҳбарнинг дунёқараши ўзгаришини талаб қилади

Президент: Реализация этих реформ требует изменения мировоззрения каждого человека, каждого руководителя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳоким_кубоги

Киберспорт ихлосмандлари учун янгилик

Вилоятимизда ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги» доирасида Андижон вилояти ҳокими кубоги учун киберспорт мусобақаси (FIFA 20, WORLD WARCRAFT) ўз жамоангиз билан қатнашинг.

Қачон ва қаерда демоқчимисиз?

Андижон шаҳрида жойлашган "IT park" (собиқ Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи) биносида 18 ноябрь куни.

Рўйхатга қўшилиш ва қўшимча маълумот учун 91 601-77-75

Ҳа айтгандай, шошилинг жойлар чегараланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_кубоги

ПРEЗИДEНТ ФАРМОНИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг ижроси ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ҳокимлик соатида берган топшириқларига асосан вилоятда 10-ноябрдан
10-декабргача эълон қилинган спорт ойлиги доирасида Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ сунний қопламали футбол аренасида туман ҳокими соврини учун мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Видеоматериални Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мигрантларга уй ажратиш тартибидан хабардормисиз?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлар давом этмоқда

Видеоматериални Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати тақдим этди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

ПРEЗИДEНТ ФАРМОНИГА МУВОФИҚ АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ КУБОГИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг ижроси ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ҳокимлик соатида берган топшириқларига асосан вилоятда 10 ноябрдан 10 декабрга қадар эълон қилинган спорт ойлиги доирасида Андижон шаҳар ҳокимининг кубоги ҳамда қимматбаҳо совринлари учун мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Андижон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИОФМБ ҳамда шаҳар Давлат Солиқ Инспекциясининг жамоалари иштирок этдилар. Ўйин якунининг натижаларига кўра ғолибликни Андижон шаҳар прокуратурасининг жамоаси қўлга киритди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган Олимпия уйинларига киритилган ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақаси якунланди.
Якуний натижаларга кўра “Ватанпарвар” ташкилоти терма жамоаси аъзоси Ахмедова Азизахон ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида I–ўринни кўлга киритди.
Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram