Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда вилоят Сардорлар Кенгаши аъзолари сайланди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Андижон вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Сардорлар Кенгаши сайлови ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят Сардорлигига номзодларнинг «Мен сардор бўлсам …» мавзусида сайловолди дастурларини ҳимоя қилдилар. Шундан сўнг номзодлар сардорлар томонидан овоз бериш йўли орқали сайлаб олинди.
Куннинг иккинчи қисмида ғолиб сардорларни тақдирлаш маросими ва гала концерт ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Адлия бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари, туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ҳамда Сардорлар Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўлда кунига 22 тонна сут ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти ўрганилди

Вазир Ж.Ходжаев Олтинкўл туманида жойлашган “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалигида бўлди.
Корхонада жами 3,5 минг бош қорамол (2,4 минг бош сигир, 1,1 минг бош турли ёшдаги), 2,0 минг бошдан зиёд наслли эчкилар парвариш қилинмоқда.
Хўжалик томонидан кунлик 22 тонна сут ишлаб чиқарилиб, шундан 15 тоннаси қайта ишлашга йўналитирилмоқда. Жумладан, сутдан творог, сметана, йогурт, пишлоқ каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркор Фахриддин Исмоилов раҳбарлигидаги масканда наслчилик, чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш, ем-хашак базасини мустаҳкамлаш каби жараёнлар замонавий услубда комплекс механизациялаштириш йўли билан амалга оширилмоқда.
Корхонада 270 киши иш билан таъминланган бўлиб, фермер хўжалиги томонидан Германиядан сут йўналиши бўйича "Заанен" зотли наслли эчкилар олиб келинган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

2020 йилнинг 10 ноябрь куни Пахтаобод тумани марказий ўйингоҳида «Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилоят кенгаши ва тизим тасарруфидаги ташкилотларида ташкил этилган тўгарак ва спорт секциялар қатнашчилари ҳамда вилоятимиз уюшмаган ёшлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш мақсадида «Ёзги биатлон» спорт тури бўйича «Вилоят ҳокимининг кубоги» спорт мусобақасига старт берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Green_City
#Eko_Aksiya

Гўзал ва бетакрор Хонобод шаҳрини янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш мақсадида ташкил этилган «GREEN CITY» эко акциясига старт берилди!

Ҳурматли Хонободликлар, барчангизни ушбу эко акцияда фаол иштирок этиб, шаҳарингиз ободлиги учун ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз.

#Green_City эко акцияси давом этади.

Фото
: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ўтказилаётган хайрия ишлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БУЛОҚБОШИНИНГ НАЙМАН ҚИШЛОҒИДА ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

Булоқбоши тумани Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 22-Қишлоқ Оилавий поликлиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Оилавий поликлиникани очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Мамуров ва сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Ушбу муассасага давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 млрд.
650 млн сўм ажратилиб, пудратчи “Андижон мустақил қурилиш имкон” МЧЖ томонидан капитал реконструкция ишлари амалга оширилди.
22-қишлоқ оилавий поликлиникаси 3та МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи 17 минг 609 нафар аҳолига хизмат қилади. Шунингдек қишлоқ оилавий поликлиникасида 20 та ўринга мўлжалланган кундузги шифохона ташкил қилинган.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram