Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.4K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро эстрада фестивалига тайёргарлик ишлари авж олиб бормоқда.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида, Хонободда туризм салоҳиятини ривожлантириш ва “Дунё садолари” III- халқаро фестивалига тайёргарлик мақсадида кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Барча мутасадди ташкилотлар шаҳар кўчалари, инфратузилмаси, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, интернет, меҳмонхона ва овқатланиш объектларини замонавий ҳолатга келтиришда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Хонобод шаҳрида ёшлар ва аҳоли вакиллари билан учрашди


Хонобод шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ишсиз ёшлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида вилоят ҳокими аҳолининг фикр ва таклифларини тинглади, муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш бўйича масъул мутасаддиларга топшириқлар берди.

Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтди. Ёшлар бундай мулоқотлар уларни қўллаб-қувватлаш ва ишонч уйғотишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

“Дунё садолари” фестивали - дунё юлдузлари билан

Бобур юрти Андижонда ўтказиладиган III “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига сиз севган ўзбек эстрадаси ва жаҳон юлдузлари ташриф буюради.

Президентимиз қарорига асосан Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамжамият миқёсидаги туризм шаҳрига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалнинг бу йилги тадбирлари 15-16-17-август кунлари бўлиб ўтади.

Халқаро фестивалга барчангизни таклиф этиб қоламиз!

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қўрғонтепалик ишсиз ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ёшлар ўз муаммолари, таклиф ва ташаббуслари юзасидан сўз олди. Вилоят ҳокими уларнинг ҳар бир саволига атрофлича жавоб бериб, амалдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, бандлик дастурлари орқали уларни иш билан таъминлаш бўйича мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берди.

Тадбир якунлангач, ёшлар учун алоҳида йўналишдаги лойиҳалар асосида иш ўринлари яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши (AISBL) президенти, жаноб Саад ал Қаддумий раҳбарлигидаги бир гуруҳ кенгаш эксперт ва мутахассислари Андижонда бўлди.

Меҳмонлар томонидан жаҳон тамаддунида қадим тарих ва анъаналарга эга ўзбек ҳунармандчилигининг ўзига хос ўрни ва роли борлиги, дунё халқлари катта қизиқиш билан қараши, айниқса, Ўзбекистон ҳукумати ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

– Ўзбек ҳунармандчилигининг “Устоз-шогирд” мактаби дунё тажрибасида ноёб, ўзига хос анъана ҳисобланади, – дейди Саад Ал Қаддумий. – Ушбу анъанага биз катта қизиқиш билан қараймиз. Чунки ушбу тизим ҳунармандчиликни ривожлантириш, улар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.  

Учрашувда меҳмонлар томонидан Шаҳрихонга “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақомини бериш хусусида ҳам фикрлар билдирилди. 

Шундан сўнг меҳмонлар Шаҳрихондаги “Ҳунармандчилик маркази”да иш олиб бораётган ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишди. 

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонободда кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда


Хонобод шаҳрида ҳудудни янада обод ва замонавий қиёфа касб эттириш,  туризм салоҳиятини ошириш мақсадида кенг қамровли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, шаҳар йўллари босқичма-босқич асфальтланмоқда, эскирган сув тармоқлари янгиларига алмаштирилмоқда. Суғориш тизимлари модернизация қилинмоқда,  ҳудудларга ноёб гул кўчатлари ва турли манзарали дарахтлар экилаяпти.

Айниқса, Хонобод шаҳрининг кириш қисмидан то Андижон (Кампировод) сув омборигача бўлган асосий йўл "24/7" концепцияси асосида замонавий туризм кўчасига айлантирилмоқда. Ушбу йўналишда ёруғликлар, яшил ҳудудлар, пиёдалар йўлаклари ва қулай инфратузилма элементлари яратилиши режалаштирилган.

Олиб борилаётган ишлар шаҳарнинг туристик салоҳиятини ошириш ва аҳоли учун муносиб яшаш муҳитини яратишга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон бунёдкори — 8 йиллик меҳнат самараси.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Муқаддас ва мустақил Ватанимиз Ўзбекистонимизнинг йўлбошчиси, юртимиз ва Андижон халқининг отаси бўлган Сиз азиз устозимизни бутун андижонликлар номидан таваллуд кунингиз билан муборакбод этишдан чексиз фахрдамиз.

Сизнинг мамлакатимизнинг равнақи, халқимизнинг камолоти, давлатимизнинг қудратини юксалтириш йўлидаги меҳнат ва заҳматларингизни нафақат ҳалқимиз балки бутун дунё жамоатчилиги томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.

Андижон вилоятидаги ишчилар ва деҳқонлар, зиёлилар ва ҳунармандлар ҳамда кексалар ва ёшлар ўз тақдирлари ва эртанги кунини Сизнинг номингиз билан боғлиқ равишда тасаввур этадилар. Шунинг учун ҳам аҳолимиз Сизнинг ҳақингизга дуода эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Айниқса, Сизнинг узоқни кўзлагувчи режаларингиз асосида қад ростлаётган Бобур шаҳрида  азалий орзулари бўлган уй-жой билан таъминланган минглаб оилаларнинг  қувончи чексиз.

Янги Ўзбекистоннинг улуғ меъмори бўлган Сиз азиз йўлбошчимизга Яратгандан мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва хайрли умр тилаймиз.
Давлатимиз ва халқимиз бахтига доимо омон бўлинг!                                                                         
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими тиббиёт муассасасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида ҳоким муассасадаги тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, тегишли раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.

Учрашув давомида тиббий хизмат сифатини янада ошириш, тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклиф ва режалар муҳокама қилинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими ГЭС қурилиши билан шуғулланаётган мутахассислар билан учрашди


Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси билан танишиш мақсадида ГЭС қурилишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ва қурувчилар билан учрашди.

Учрашув давомида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, айрим йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида, 2024–2026 йиллар мобайнида вилоятимизда умумий қиймати 500 миллион доллар, қуввати 200 мегават бўлган 790 та кичик ва микро ГЭСларни қуриш режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, шундан қиймати 10 миллион доллар бўлган, умумий қуввати 5,2 мегаватга тенг 6 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда яна 14 та кичик ва 458 та микро ГЭС, 2026 йилда эса 7 та кичик ва 305 та микро ГЭС қурилиши кўзда тутилган.


Вилоят раҳбари томонидан бу соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш, сифат ва муддатга қатъий риоя этиш бўйича тегишли масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X