Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида "Дунё садолари" III-халқаро эстрада фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни кунларда шаҳарнинг барча ҳудудларида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида қурилиш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Фестиваль доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам меҳмонларни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Манзилда маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари, жумладан миллий кийим-кечаклару, турли қўл меҳнати буюмлари сотувлари, турли кўргазмалар ташкил этиляпти.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олтинкўл тумани Далварзин МФЙда "Кичик ҳажмли оилавий болалар уйи" фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, туман раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари замонавий маскан билан самимий табриклади. Ушбу марказлар мамлакатимизда ёш авлод вакиллари ва  имконияти чекланган инсонларга бўлган юксак эътибор ифодаси эканлигини таъкидлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистонда янгича тарзда яшаб, дунёқарашларимиз, фикрлашимиз, муносабатимиз ҳам янгиланяпти. Янги маррраларни белгилаб, орзу-мақсадларни рўёбга чиқараётганимиз ҳам бунга монанд.

Аввалги қурилган бинолар, барпо қилинган боғларга назар ташласак ўзгариш қилиш кераклиги намоён бўлмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг янгича юз очишига, кўркамлигини оширишга қизғин киришилди.

Вилоят ободонлаштириш бошқармаси ишчилари гулу манзарали кўчатларни саралашмоқда. Осмонга бўйлашган қарағай дарахтлари ости кўкаламайдон қилиниб, сув қувурлари ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов боғда амалга оширилаётган ободолаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.

Фаоллар, тадбиркорлар, мутаҳассислар, нуронийларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Ушбу масканнинг янгидан юз очиши, янада кўркам бўлиши, юртдошларимиз бу обод масканда маданий хордиқ олиши учун бажариладиган ишлар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Олтинкўлда истиқболли лойиҳалар билан танишди


Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида бўлиб, ҳудуддаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, янги иш ўринлари яратилиши ва ҳудудий ривожланишга қўшадиган ҳиссаси ҳақида атрофлича маълумотлар олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

Вилоят раҳбари масъулларга лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шаҳрихонда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳриҳон туманида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари қурилиш ишларининг суръати, сифат даражаси ҳамда инфратузилма объектларининг жойлашуви билан боғлиқ масалаларни кўздан кечирди.

Шунингдек, масъулларга лойиҳаларни белгиланган муддатда ва юқори сифат билан якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод Сизни кутмоқда.
Дунё садолари Сиз учун янграйди...

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 июлдаги ПҚ-245-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрихон тумани “Беш маҳалла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 гектар ер майдонида мастер-режа асосида қурилиш ишларига расман старт берилди.

Мастер-режа лойиҳаси урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, туман марказини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишни кўзда тутади. Мазкур лойиҳа 13 та лотга бўлинган бўлиб, унга кўра:

40 та кўп қаватли турар жой бинолари,
600 ўринли умумтаълим мактаби,
300 ўринли мактабгача таълим муассасаси,
Ёпиқ спорт мажмуаси,
Савдо ва кўнгилочар объектлар барпо этилиши режалаштирилган.
Қиймати қарийб 200 миллиард сўмни ташкил этувчи мазкур йирик лойиҳани амалга ошириш орқали ҳудуд инфратузилмасини тубдан яхшилаш ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Қурилиш ишларининг бошланиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди ҳамда лойиҳанинг аҳамияти, ижтимоий ва иқтисодий самараси ҳақида тўхталиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи 1974-1975 йилларда ташкил этилган. Умумий майдони 18, 5 гектар бўлиб, боғ ҳудудида 100мингга яқин манзарали ҳамда мевали дарахтлар экилган.

Жумладан, оққайин, япон сапураси, қрим каштани, қарағайи, ясен, эман, сирен. Виргин арчаси, туя арчаси, можевеник арчаси, чинорлар (Клён) мажнунтол ва бошқа кўплаб дарахтлар мавжуд .

Боғ ҳудудидан анхор ўқиб ўтган. Манзилда сунъий кўл, сайр қилиш учун катамаран, амфитеатр ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда аҳоли учун хизмат кўрсатмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган тамойил устувор аҳамият касб этмоқда.

Бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.

Энг муҳими одамлар бугунидан рози, эртасидан кўнгли тўқ.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда

Маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Андижон вилояти ёшлар ишлари бошқармаси томонидан ўқув-семинарлар ташкил этиш белгиланганган. Ушбу режага мувофиқ Андижон шаҳрида семинар ўтказилди.

Семинар давомида ёшлар етакчиларига оталиққа олинган, “оғир” тоифага киритилган ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олиш, бандлигини таъминлаш каби йўналишларда муҳим тавсиялар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ёшларни кафилликка олиш тартиби ва уларнинг ижтимоий реабилитациясига кўмаклашиш юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" мусобақаси ғолиблари тақдирланди.

Андижон шаҳридаги “Бобур Арена” ўйингоҳида футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" мусобақасининг финал учрашуви ҳамда футбол, мини-футбол бўйича вилоят босқич ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа натижаларига кўра:

Мини футбол бўйича (қизлар ўртасида):
1-ўрин: Избоскан тумани жамоаси;
2-ўрин: Улуғнор тумани жамоаси;
3-ўрин: Қўрғонтепа тумани жамоаси.

Мини футбол (йигитлар ўртасида):
1-ўрин: Олтинкўл тумани жамоаси;
2-ўрин: Андижон тумани жамоаси;
3-ўрин: Асака тумани жамоаси.

Футбол бўйича:
1-ўрин: Олтинкўл тумани жамоаси;
2-ўрин: Андижон шаҳар жамоаси;
3-ўрин: Балиқчи тумани жамоаси.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X