Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон педагогика техникумида «Долзарб 90 кунлик» доирасида катта байрам, сайил  кўринишида тадбирлар   бўлиб ўтди.


Унда талаба ва уюшмаган ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган фан, спорт, ижодий тўгаракларда ҳамда қисқа муддатли курсларда ўрганган ҳунарларини,  иқтидорларини намоён этдилар.

Тадбирда Кенгаш, Бобосадин, Бирлашган ва Тахтакўприк МФЙ ёшлари, рақс, қўғирчоқ, компютер, тасвирий санъат, мусиқа, спорт ва яна бошқа бир қатор тўгараклар аъзолари қатнашдилар.

Устозлар томонидан миллий таом "Паловхонтўра" мусобақалари ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл тумани ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи, тумандаги 59 та маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида Андижон ва Асака туманларидаги йирик саноат корхоналарига танишув саёҳати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда 200 нафардан ортиқ олтинкўллик фуқаролар иштирок этди.

Саёҳатнинг асосий мақсади — туман аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш, уларни иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.


Иштирокчилар ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд иш ўринлари ва бандлик имкониятлари билан бевосита танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Қадрли ёшлар, вилоятимиз аҳолиси!


Ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ҳафта туман, шаҳарларда “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари
ташкил этилмоқда.

Навбатдаги учрашувлар юқоридаги жадвал асосида белгиланган жойларда туман, шаҳар ҳокимлари бошчилигида бўлиб ўтади. Шунингдек, учрашувда
ҳудудлардаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Агар Сизда таклиф, муаммо ёки мурожаат бўлса, ўз ҳудудингизда ўтказиладиган учрашувда қатнашишингиз мумкин.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар бўлимига келар экансиз, бемор болалар эътиборини тортиб, уларга кайфият улашадиган муҳит яратилганини кўрасиз.

Деворлардан жой олган эртак қаҳрамонлари ва ранглар уйғунлиги болаларни шифохонага келганини ҳам бир зум унутиб, касалликлари ёддан чиқишига сабаб бўлади.

Ҳозирда ушбу бўлимда таъмирлаш ва пардозлаш ишлари якунига етмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод туманида бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим тизимида фаолият олиб бораётган фаоллар билан учрашди.

Унда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарияти, соҳага алоқадор мутасадди вакиллар иштирок этди.

Вилоят раҳбари учрашув аввалида бугунги кунда ҳар икки тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, муассасаларнинг моддий-техник имкониятларини яхшилаш борасидаги эзгу амалий ишлар, хорижлик ҳамкорлар билан рўёбга чиқарилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар ҳақида атрофлича тўхталди.

Йиғилганлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Шунингдек, «Долзарб 90 кунлик» доирасида қилинган ва бажарилиши керак бўлган ишларга бирма- бир тўҳталиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев оиласи билан учрашди.

Вилоят раҳбари марҳумнинг онасига ҳамдардлигини билдириб, унинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Абдурасул Абдувалиевга вафотидан сўнг берилган «Жасорат» медали оила аъзоларига топширилди.

Учрашув давомида қаҳрамоннинг юксак фазилатлари, хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинди.

Ватан тинчлиги йўлида қилган хизматлари ҳеч қачон унутилмаслиги, доим эътибор ва эъзозда бўлиши таъкидланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев онаси ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Абдурасул Абдувалиевга вафотидан сўнг берилган «Жасорат» медалини топширди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ишсизлик муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли — аҳолини муносиб ва доимий иш ўринлари билан таъминлашдир. Айниқса, ёшларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириш, уларда ишлашга бўлган қизиқиш ва интилишни юзага чиқаради.

Шу мақсадда Марҳамат туманидаги ишсиз ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари Андижон туманидаги саноат зонасига ташриф буюришди. Ташриф доирасида иштирокчилар қалампир маҳсулотларини қайта ишлаш заводи, иситиш тизимлари учун «радиатор» ва бошқа қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ёшлар ишлаб чиқариш жараёнларини ўз кўзлари билан кўриб, ходимлар билан мулоқотда бўлди. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Корхоналардаги юқори меҳнат интизоми ва иш шароитлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Ташриф давомида кўплаб ёшларда ишлаш, мустақил даромад топишга бўлган қизиқиш ортди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X