Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманининг "Файзиобод" маҳалласида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 3 километр янги ичимлик суви тармоғини тортиш ва 1 та янги қудуқ қазиш ишлари бошланди.

Ушбу ҳудудда 3 та кўча, 658 та хонадон ва 3650 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шу кунгача маҳалланинг сувлашганлик даражаси 70 фоизни ташкил этмоқда. Лойиҳа фойдаланишга тошпирилгач, бу кўрсаткич 100 фоизга етказилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам повышения безопасности и улучшения инфраструктуры дорожного движения, а также снижения заторов на дорогах.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Охирги 7 йилда бу борада кўп ишлар қилингани таъкидланди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилди. Бу 2017 йилгача берилган маблағлардан 3,5 баробар кўп.

Онлайн мурожаат тизими ишга тушиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига келиш 50 фоизга камайди.

Шунингдек, 3 минг 365 нафар ЙҲХХ ходимига электрон планшет ва бодикамера олиб берилди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинди.

Ҳайдовчилик ҳуқуқига имтиҳон, йўл чизиқлари чизиш, техник кўрик каби 8 та хизмат тадбиркорларга аутсорсингга берилди.

Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ташкил қилинди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган ойда ҳам ҳайдовчиларга қатор енгилликлар берилди.

Биринчи бор ҳуқуқбузарлик қилганларни жазолаш эмас, огоҳлантириш йўлга қўйилди.

Йўл чизиқларини босиш ҳолатларини камера орқали фиксация қилиш бекор қилинди.

Жамоат транспорти учун мўлжалланган тасмаларда кечқурун бошқа ҳайдовчилар ҳам юришига рухсат берилди.

Шаҳарларда йўлларни кундузи таъмирлаш тақиқланди.

Радар бор жойда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.

Facebook|Instagram|X
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар кўплигини қайд этди.

Мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги зарар ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 0,4 фоизни ташкил қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу мудҳиш ҳодисаларда қарийб 9 минг фуқаро жароҳат олган.

Энг ачинарлиси, авариялар туфайли 2 минг 203 нафар одам ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.

Facebook|Instagram|X
Жорий йилнинг олти ойида 20 та ҳудудда авариялар сони юқорилигича қолмоқда.

Оғир оқибатли авариялар кескин камайган туманлар кўп. Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари ва Оҳангарон, Ширин, Нурафшон, Хонобод шаҳарларида вазият яхшиланиб, бирорта ўлим бўлмади.

Лекин Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, Шовот, Пастдарғом, Яккабоғ, Қўшкўпир, Хонқа, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида тескари вазият.

Соҳа учун масъулларга бизда ҳар 100 минг аҳолига ўлим билан боғлиқ авариялар сони Ҳамдўстлик давлатлари ичида энг пастлиги хотиржамликка берилиш учун сабаб эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Қаерда ҳоким ва ЙҲХХ биргаликда йўл инфратузилмаси билан жиддий шуғулланса, ўша ерда ўзгариш кузатилаётгани қайд этилди.

Мисол учун, Чустдан ўтган Д-105 Фарғона ҳалқа йўлининг 6 километрига муҳофаза тўсиқлари ўрнатилгани учун бу йил ўлим билан боғлиқ авария бўлмади (илгари бу йўлда йилига 10 нафар одам вафот этарди).

Президент топшириғига кўра, халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўллар ҳолати ўрганилди.

1 минг 557 километр йўлларда бетон ва темир тўсиқлар, 967 километр тротуар, 38 мингта йўл белгиси етишмаслиги аниқланди.

Шу муносабат билан Президентимиз йўл инфратузилмасини яхшилаш орқали аварияларни камайтириш бўйича “Хавфсиз йўл” миллий дастури бошланишини эълон қилди.

Facebook|Instagram|X
“Хавфсиз йўл” миллий дастури доирасида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил қилиниб, Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.

Ҳар бир вилоятда жамғарманинг алоҳида филиаллари бўлади.

Бу йил жамғармага барча манбалар ҳисобидан 400 миллиард сўм тушиши прогноз қилинган.

Бунга қўшимча, фото-видео радардан бюджетга тушадиган жариманинг 25 фоизи ҳам жамғарма ва унинг филиалларига йўналтирилади.

ЙҲХХ тизимидаги йўл белгилари ва светофор ўрнатиш, йўл чизиқларини чизишга масъул корхоналар ҳам вилоятга ўтказилади.

Жамғарманинг фаолияти шаффоф бўлади, унга вилоят ЙҲХБ ва йўл бошқармаси бошлиқлари, жамоатчилик вакиллари киради.

Бундан буён ушбу жамғарма маблағлари биринчи галда авария ўчоқлари бўлган хавфли участкаларни тартибга солишга йўналтирилади (йўлни ажратувчи тўсиқлар, йўл белгилари, ёритгичлар ўрнатиш, пиёда йўлаклари ташкил қилиш, чорраҳаларни рақамлаштириш).

Facebook|Instagram|X
Энг муаммоли участкаларни аҳоли ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида аниқлаш мақсадида алоҳида электрон портални ишга тушириш топширилди.

Туман ҳокимлари, ички ишлар раҳбарлари ушбу порталга қаерга белги, чизиқ, пиёда йўлаги ва светофор кераклиги ҳақидаги маълумотни смета билан очиқ жойлаштиради.

Аҳоли ҳам ушбу рўйхатни тўлдириши, лойиҳаларга овоз бериши мумкин бўлади. Порталга қилинган ишларнинг видео ва фотосуратлари қўйилади, буни аҳоли баҳолайди.

Жамғарма маблағини шакллантиришда барча вилоят ва туманларнинг имконияти бир хил эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, жамғармага маблағларни лойиҳаларни молиялаштириш учун вилоят ва туманларга тақсимлаш ваколати берилади.

Ички йўлларни тартибга олиш учун вилоят ва туман ҳокимлари масъул бўлади.

Facebook|Instagram|X
Республика ва халқаро йўлларда 1 минг 200 дан ортиқ қайрилиб олиш жойи бўлса, шундан фақатгина 146 тасида ер ости ва ер устидан қайрилиб олиш йўллари бор, 10 мингдан зиёд пиёда ўтиш жойларининг атиги 154 таси ер ости ва усти орқали ташкил этилган.

Шу боис 1 октябрга қадар Тошкент – Самарқанд – Термиз, Тошкент – водий, Самарқанд – Бухоро йўналишидаги халқаро йўлларнинг хавфсизлик талабларига мослиги ўрганилади.

Йил якунигача қанча ер ости ва ер усти қайрилиш ҳамда пиёдалар ўтиш жойлари, замонавий нур қайтарувчи йўл белгилари ва чизиқлари кераклиги бўйича техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилади.

Келгуси йилда халқаро молия ташкилотларидан маблағ жалб қилиш прогнозига бу мақсадлар учун 200 миллион доллар киритилади.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгашининг IX Конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Конференцияда касаба уюшмаларининг ўтган беш йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, вилоят кенгаш раиси лавозимига сайлов бўлиб ўтди. Муқобиллик асосида ўтган тадбирда Абдужаббор Эгамбердиев кенгаш раиси лавозимига сайланди. Нодира Абдураҳмонова ҳамда Мансурбек Матисаев эса, кенгаш раиси ўринбосарлари этиб сайландилар.

Конференцияда келгуси беш йиллик фаолият учун мўлжалланган устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бобур шаҳрида Андижон давлат техника институти битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.


Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, институт маъмурияти, таълим фахрийлари, профессор-ўқитувчилар, йирик иш берувчи ташкилотлар вакиллари, бакалавриат ва магистратура таълим босқичларини муваффақиятли якунлаган битирувчилар ва уларнинг ота-оналар қатнашди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инноватциялари вазирининг ўринбосари Отабек Маҳкамов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ёшларимиз учун яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар ҳамда улардан тўғри фойдаланиш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Битирувчиларга кейинги ҳаётларида муваффақиятлар, омадлар тилади.

Маросимда бир қатор битирувчилар сўз олиб, ўқиш давомида таълим берган устозларига, таълим жараёнида қўллаб-қувватлаган ота-оналарига ўзларининг миннатдорликларини билдиришди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Андижон давлат техника институтини транспорт, энергетика, қурилиш ва иқтисодиёт каби 30 дан ортиқ йўналиш бўйича 2116 нафар битирувчи тамомлади.

Байрам тадбирига хушовоз хонандаларнинг шўх қўшиқлари янада кўтаринки кайфият улашди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий ривожланишнинг аниқ йўналиши — “Мастер режа” амалиёти

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманидаги шаҳарсозлик ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Туманда ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳоли учун қулай шаҳар муҳити яратиш ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш мақсадида “Мастер режа” асосида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Мастер режа” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳудудни янгилаш, аҳоли ҳаётини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Вилоят раҳбарининг жойлардаги назорати эса бу жараёнларни янада тизимли ва самарали ташкил этишда муҳим омил бўлмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар юклаб, белгиланган режаларнинг сўзда эмас, амалда рўёбга чиқиши кераклигини таъкидлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X