Вилоят ҳокими Марҳаматда тиббиёт ва таълим ходимлари билан учрашди
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманида бўлди. Ташриф доирасида туманда фаолият юритаётган тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказди.
Унда соҳалардаги мавжуд муаммолар, кадрлар етишмовчилиги, моддий-техника базаларини яхшилаш, ходимларнинг иш шароити ва маош масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят раҳбари мутахассисларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади, айрим муаммолар юзасидан жойида ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
— Тиббиёт ва таълим жамият тараққиётининг асоси. Бу соҳалардаги муаммоларни ечиш бизнинг устувор вазифамиз, — дейди Шуҳратбек Абдураҳмонов учрашувда.
Тадбир якунида вилоят ҳокими соҳаларни ривожлантириш бўйича аниқ режаларни белгилаб берди ҳамда жамоаларни фаол ва ташаббускор бўлишга чақирди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими бошчилигида инвестицион лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди
Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов "Ипак йўли" эркин иқтисодий саноат зонасида бўлиб, инвестиция лойиҳалари юзасидан масъуллар билан учрашди.
Йиғилишда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Унда соҳа мутасаддилари, тадбиркорлар ва инвесторлар иштирок этди.
Шунингдек, вилоят раҳбари йиғилишда имкониятлардан самарали фойдаланиш, мавжуд инфратузилмани янада ривожлантириш ва ҳар бир лойиҳа атрофлича ўрганилиши кераклигини таъкидлади.
— Ҳар бир ташаббус ортида янги иш ўрни, маҳаллий маҳсулот ва экспорт салоҳияти турибди. Инвесторлар учун қулай шароит яратиш — бизнинг асосий вазифамиз, — дейди вилоят ҳокими.
Йиғилиш якунида Шуҳратбек Абдураҳмонов мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар бериб, амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан жойида танишув ишларини ҳам олиб борди.

Андижонлик ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда
Айни кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг ҳозиргача бўлиб ўтган беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илғор натижаларга эришиб, жами 20 дан ортиқ медални қўлга киритди. Бу ютуқларга Андижонлик спортчилар ҳам муносиб ҳисса қўшди.
Натижалар қуйидагича:
Қудратбек Салимжонов
Гулшодаҳон Дадамирзаева
Омадилло Олимов
Моҳинур Эсонбоева
Ёш атлетларимизга келгусида ҳам муваффақиятлар, мустаҳкам ирода ва юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда улкан зафарлар тилаймиз!

🥇1-ўрин даст кўтариш
🥇1-ўрин силтаб кўтариш
🥇1-ўрин икки кураш
Гулшодаҳон Дадамирзаева
🥈2-ўрин даст кўтариш
🥉3-ўрин силтаб кўтариш
🥈2-ўрин икки кураш
Омадилло Олимов
🥈2-ўрин даст кўтариш
🥉3-ўрин силтаб кўтариш
🥈2-ўрин икки кураш
Моҳинур Эсонбоева
🥉3-ўрин даст кўтариш
🥉3-ўрин силтаб кўтариш
🥉3-ўрин икки кураш