Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими тиббиёт ва таълим ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди


Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида фаолият юритаётган тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 200 нафардан зиёд соҳа вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида соҳалардаги долзарб муаммолар, кадрлар етишмовчилиги, моддий-техника базани яхшилаш, иш шароити масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари учрашувда сўз олганларнинг фикр ва таклифларини диққат билан тинглади. Айрим масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X