Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Марҳамат туманининг чекка ҳудудларида «Долзарб 90 кунлик» тадбирлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, юртбошимиз ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни ёзги таътил даврини мароқли ўтказишларини таьминлаш, улар учун таълим муассасаларида фан, тил, мусиқа ва тасвирий санъат тўгараклари, бадиий ва ижодий кечалар, театр ва кино томошалари ҳамда турли мусобақаларини ташкил этиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида Марҳамат туманидаги 45 та мактабнинг спорт майдон ва заллари, кутубхона ҳамда информатика хоналари ёшлар учун очилиб, "Ёзни мактаб билан" лойиҳаси ўтказилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра мактабларда ташкил этилаётган фан ва тил тўгараклари, спорт ва санъат мусобақалари, театр ва кино томошалари, мусиқий кечалар ва саёҳатларга тумандаги жами 17 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обод манзиллар

Пахтаобод туманининг 18 та маҳалласида электр тармоқлари тубдан янгиланмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025 йил июль ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2-июндаги "Иш хақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-91 сонли фармонини ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йилнинг июл ойи тўлов рўйхатларига киритилган 398 000 нафар пенсия олувчилар пенсиялари 10 % оширилган миқдорида 536,2 млрд сўм маблағ молиялаштирилди.

Шундан:
Пенсияларни банк карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк карталарига жами 456,7 млрд сўм маблағлар юклаб берилиши таъминланди.

Нақд пулда олувчиларга график асосида тарқатиш учун тижорат банкига 79,4 млрд сўм маблағлар график асосида етказиб берилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Fuqarolarning hayotini asrash maqsadida o‘z hayotini xavf ostiga qo‘yib, mardlik va fidoyilik ko‘rsatgan holda halok bo‘lgan Xo‘jaobod tumani IIB profilaktika inspektori katta leytenant Abdurasul Abduvaliyevning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi
———
Фуқароларнинг ҳаётини асраш мақсадида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, мардлик ва фидойилик кўрсатган ҳолда ҳалок бўлган Хўжаобод тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиевнинг ёрқин хотирасига бағишланади

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов  фуқароларнинг ҳаётини асраш мақсадида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, мардлик ва фидойилик кўрсатган ҳолда ҳалок бўлган Хўжаобод тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиевни сўнгги манзилга кузатиш маросимида бўлди ва у ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Андижон шаҳрида жойлашган Тиббиёт институти клиникаси ҳудудида ўқув амалиёт базаси қурилишига старт берилди.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, институт ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу ўқув амалиёт базаси қурилиши, шубҳасиз тиббиёт соҳасининг ривожи ва инновациялар ҳамда замонавий технологияларни ҳаётга жорий қилишга йўл очади. Ҳар бир ҳодимни ўз вазифасига қизиқишларни янада кенгайтиришга ёрдам беради.

Бинода қабулхона, диагностика хоналари, кўрув ва травматология хоналари, шунингдек, акушерлик ва гинекология, хирургия, болалар хирургияси, конструктив хирургия, ўқув ва маъруза заллари ва 500 ўринли автотураргоҳ ўрин олади.

Бу ўз навбатида институт талабалари ва тиббиёт ходимлари учун ҳақиқий амалиёт тажрибасини олиш имконини беради.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Боку шаҳридаги Фахр хиёбонига ташриф буюриб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди.

Во второй день программы государственного визита в Азербайджан Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил Аллею Почета в городе Баку и возложил цветы к могиле Общенационального лидера азербайджанского народа Гейдара Алиева.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Президент Шавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти Гейдара Алиева.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X