Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов: Шу муқаддас заминни асраб-авайлаш, меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш, юртимизни дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторига олиб чиқишдек ниҳоятда шарафли ишда сиз азиз ёшларга ишонаман. Масъулиятли вазифани виждонан, сидқидилдан адо этишда барча ёшларга куч-қувват, улкан зафарлар тилайман.
Бугун вилоят ҳокими ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун вилоят ҳокими ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Ёшлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан анъанавий форматдан фарқли, янгича руҳдаги тадбир ташкил этилди.
Ушбу ташаббус вилоят ҳокими томонидан илгари сурилган бўлиб, ёшлар билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Учрашувда вилоят раҳбарияти, турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ёшлар, талабалар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Самимий муҳитда ўтган суҳбатлар давомида ёшлар ўзлари дуч келаётган муаммолар, ғоя ва таклифлари билан ўртоқлашиш имкониятига эга бўлдилар.
Мазкур тадбир — ёшлар овозини эшитиш, уларнинг позицияси ва ташаббусларига эътибор қаратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида ёшлар учун Андижон вилояти маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Юзма-юз мулоқот - муаммолар ечимида муҳим омил
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган тамойил устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни «маҳаллабай» ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.
Бугун Асака туманида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳамда фаолиятини кенгайтириш истагидаги фуқаролар мурожаатлари тингланиб, жойнинг ўзида, тезкорлик билан ижобий ҳал этилди.
Режа-жадвал асосида вилоятимизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам фуқароларнинг розилигига сабаб бўлаётганини эътироф этиш зарур.
Мутасаддилар ҳар бир фуқарога «Бизга қандай мурожаатингиз бор?» дея юзланиб, самимий мулоқот қилаётгани, мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг илдизигача кириб борилаётгани қабулларнинг аҳамиятини янада оширмоқда.
Энг муҳими, сайёр қабулларда аҳолининг бугунги кундан розилиги ва давлат органларига бўлган ишончи янада ортмоқда.
Буни қабулдан қайтаётган инсонларнинг чеҳрасида зоҳир бўлаётган миннатдорлик кайфиятидан ҳам англаб олиш мумкин.

Саттаров Давронбек Хасанбоевич Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Давронбек Саттаров 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган.
У 2005 й. Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 й. Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Бугун Пахтаобод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, ташкилот ва корхона раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, мутасадди ходимлар, туман фаоллари қатнашди.
Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. 2023 йилдан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Бабаев Шоядбек Ҳасанбоевич ўз аризасига кўра, ишдан бўшатилди.
Туманга Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган Саттаров Давронбек Хасанбоевич ҳоким этиб тайинланди.

Хорижда таълим энди янада яқин!
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва “Q Study” халқаро таълим ташкилоти ҳамкорлигида, хорижда ўқишни мақсад қилган ёшлар учун Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшлар халқаро университетларнинг вакиллари томонидан хорижда муносиб олий таълим муассасасини танлаш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўқиш учун ариза топшириш, виза олиш жараёнларини осонлаштириш каби саволларга батафсил жавоб олдилар.