Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида бўлиб, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

"Дунё садолари" фестивалига тайёргарлик кўриш, ўрганилган камчиликлар, келгусида қилиниши зарур масалалар юзасидан масъулларга таклиф ҳамда вазифалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Хонобод шаҳрида кечки кўнгилочар-маданий концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Марҳаматда “Долзарб 90 кун” доирасида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

Туманда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда “Долзарб 90 кун” дастури доирасида оммавий югуриш марафони ташкил этилди.

Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли юқори кайфиятда иштирок этиб, ўз саломатликларини мустаҳкамлаш йўлида яна бир дадил қадамни ташладилар.

Тадбир якунида марафон иштирокчиларига диплома ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундай тадбирлар нафақат жисмоний тарбия, балки ҳамжиҳатликни ҳам тарғиб қилишда муҳим рол ўйнайди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Миграция агентлиги Андижон вилояти ҳудудий филиали ҳамда Реива (Reiwa) хусусий бандлик агентлиги ҳамкорликда Япония давлатининг иш берувчиси «Koike Jo»
корхонаси билан учрашув ўтказди.


Учрашувда келгусида Андижонлик ёшларни кафолатланган даромадли ишлар билан бандлигини таъминлаш бўйича келишувларга эришилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
“Мен қутқарувчиман” — жасорат, эпчиллик ва матонат мусобақаси

“Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Андижон Давлат университети талабалари ўртасида “Мен қутқарувчиман” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақа ёшлар орасида қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишни ошириш, жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Мусобақада иштирокчилар Арқон тортиш, жанговар кийим-бошни тезликда кийиш,
ёнғин ўчириш эстафетаси, дор йўли каби йўналишлар бўйича беллашдилар.

Мусобақа давомида талабалар нафақат жисмоний куч, балки ақл-заковат, мувофиқлаштирилган ҳаракат ва жамоавий ишлаш кўникмаларини ҳам намоён этдилар. Томошабинлар, ҳакамлар ва ташкилотчилар иштирокчиларни фаол қўллаб-қувватладилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни «маҳаллабай» ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.

Шу боис, бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманида бўлиб, Қашқар, Наврўз, Машъал маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Ҳудудда бунёдкорлик ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари бошлаб юборилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жойларда "Долзарб 90 кунлик" доирасида "Ёзни мактаб билан" лойиҳаси асосида спорт мусобақалари ҳамда тўгарак машғулотлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, Пахтаобод туманининг чекка ҳудудлари ҳисобланган Юқори, Янги чек, Кўктўнлик, Ёлғизбоғ ва Шомад маҳаллалари ўрамидаги мактабларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X