Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон футбол клубининг янги қароргоҳи,
янги футбол базаси фойдаланишга топширилди


Вилоят ҳокими - Андижон футбол ассоциацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берган маросимда, Биродар Абдурайимов, спорт шарҳловчилари Даврон Файзиев, Ҳайрулла Ҳамидов ва клуб аъзолари иштирок этди.

Қароргоҳ Хўжаобод туманида жойлашган бўлиб, умумий майдони 4,5 гектарни ташкил этади. Ўзининг иқлими билан ажралиб турган ҳудудда, "Шаҳрихонсой" оқиб ўтади.

Бино уч қаватдан иборат бўлиб, 114 кишига мўлжалланган. Унда асосий жамоа билан U21 жамоаси футболчилари истиқомат қилади.

Шунингдек, замонавий кўринишдаги бассейн, алоҳида ювиниш хоналари, тренажёр зал, ошхона, меҳмонхона, 2 та футбол майдони, 1000 нафар томошабинга мўлжалланган трибуналар мавжуд.

Қурилиш ишлари учун 31 млрд.сўм маблағ сарфланган марказ ФИФА ва ОФК талабларига тўла жавоб бериб, Ўрта Осиёда ягона қароргоҳ ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
"Андижон дўпписи" Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур бош кийим ўзининг юқори сифатли матолари, нозик нақшлари, ўзига хос шакли, шунингдек рамзий ва эстетик мазмуни билан ажралиб туради.

Ушбу дўппи Андижон вилоятининг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши Андижон дўпписининг келиб чиқиш манбаини белгилайди. Унинг сифати ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.

Эслатма:  Географик кўрсаткич - бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд табиий, инсоний, тарихий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасида бўлиб, навбатдаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Жумладан, Андижон халқаро аэрапортининг олд қисмидаги бўш турган майдонларга вилоятга келиб-кетувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида қурилиши режалаштирилаётган автотураргоҳларнинг таклифий лойиҳасини муҳокама қилди.

Ўрганилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши зарур бўлган ишлар юзасидан масъулларга вазифа-топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириқларига асосан вилоят ҳокими назорати остида Асака туманидаги тиббиёт муассасаларининг шароитлари ўрганилиб, барча биноларда таъмирлаш, реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов туман тиббиёт бирлашмасида бўлди. Қурилиш ишларини яна бир бор кўздан кечириб, муассаса шифокор, ходимлари билан мулоқот қилди.

Вилоят раҳбари масъулларга кейинги амалга ошириладиган аниқ вазифаларни белгилаб берди. Қурувчилар, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир объектнинг қурилиш ишларини жадаллаштириш, ишларни тизимли ташкил қилиш борасида топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими навбатда Асака туманидаги 7-поликлиникада амалга оширилаётган реконструкция ишларини кўздан кечириб, марказ ходимлари билан мулоқот қилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг ватанпарвар ёшлари аниқланди

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жисмонан соғлом ва маънан етук бўлиб камол топишларига кўмаклашиш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларининг Андижон вилояти босқичи якунланди.

Натижалар қуйидагича:

1-ўрин Марҳамат тумани “Алитепа” маҳалласи;
2-ўрин Асака тумани “Қўнғирот” маҳалласи;
3-ўрин Андижон тумани “Чўнгбоғич” маҳалласи жамоаси.

Шунингдек, номнациялар бўйича:

• “Энг кучли спортчи”-Қодиров Сайдулло (Избоскан тумани);
• “Энг чаққон ўсмир” Неъматуллаев Убайдулло (Андижон шаҳар);
• “Энг чаққон қиз”-Эгамбердиева Гулбаҳор (Бўстон тумани);
• “Энг яхши қуролсоз”-Неъматжонов Саиджон (Қўрғонтепа тумани);
• “Энг кучли мерган”-Шаробиддинов Шодонбек.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳар 3-сон политехникуми дуал таълим йўналиши ўқувчилари Асака туманидаги “К&М Motors” корхонасида ёзги таътил даврида бўш вақтларини самарали ўтказиб, ушбу корхонада ишлаш имкониятига эга бўлдилар.

Натижада, ўқувчилар амалий тажриба орттириш билан бирга, меҳнат фаолиятлари эвазига ойлик маош ҳам олмоқда. Бу эса уларни келажакда етук мутахассис бўлиб шаклланишига, касбий кўникма ва малакларини оширишига хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, вилоят автомобиль йўллари бошқармаси назорати остида вилоятдаги йўллар таъмирланиб, хавфсиз ва соз ҳолатга келтирилмоқда.

Шунингдек, Хонобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М41 "Бишкек-Душанбе-Термиз" халқаро автомобиль йўли ҳамда ҳудудга элтувчи барча йўлларда кенг кўламдаги янгиланишлар олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида Андижон шаҳридаги Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган тамойил устувор аҳамият касб этмоқда.

Бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни «маҳаллабай» ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.

Шу боис, бугун навбатда вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Эрта тонгдан ҳудудда бунёдкорлик ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари бошлаб юборилди.

Айни дамда Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуд аҳолиси билан мулоқот қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Халқ билан мулоқот муаммолар ечимидир

Жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга холис ва ҳаққоний баҳо бериш, камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидириш асосий вазифаларимиздан саналади, – дейди вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Зеро, жойларда аҳоли, тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, айнан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Айни дамда вилоят раҳбари бошчилигида ўтказилаётган мулоқот ҳам айни масалалар ечимидир.

Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ва бошқа қатор масалалар кўтарилмоқда.

Дарҳақиқат, халқни рози қилишнинг йўли бу - мулоқот ва муаммолар ечимидир. Боиси, аҳолини қийнаётган муаммолар халқнинг ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X