Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
90 кун - 90 имконият

Ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилаётган "Долзарб 90 кун" лойиҳаси Андижоннинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.

Жумладан, лойиҳа доирасида навбатда Андижон шаҳар Мустақиллик маҳалласи ёшлар етакчилари ташаббуси билан маданий тадбирлар ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Диққат эълон,

Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда ишбилармонлар!

Сўнгги йилларда вилоятимизда аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида хорижлик инвесторлар иштирокида кичик ва микро ГЭСлар қуриб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида 500 млн. АҚШ доллари қийматидаги қуввати 200 мегаватт бўлган 790 та кичик ва микро ГЭСлар қурилиши белгиланган. Жорий йилда 472 та, 2026 йилда эса 312 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан Андижон вилоятида ГЭС қуриш истагида бўлган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, янги лойиҳаларни амалга оширмоқчи бўлган юртдошларимизга кўмак беришга ҳозирмиз.

Фаолиятингиз давомида тўсиқларга ёки муаммога учраётган бўлсангиз, сизни қабул қилишга тайёрмиз.

Мурожаат учун: +998 93 910-07-97 Мирзараимов Шерзод.

Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш сизга боғлиқ, шошилинг!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан вилоят автомобиль йўллари бошқармаси тизими таркибидаги "Andijonyoʼlkoʼkalam" ДМ томонидан Бобур шаҳрига элтувчи йўллардаги манзарали дарахт ва гулларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида бўлиб, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Манзилда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўл - "Khanabad pearl" лойиҳаси билан танишиб, ўрганилган камчиликлар, келгусида қилиниши зарур масалалар юзасидан масъулларга таклиф ҳамда вазифалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Хўжаобод туманида Андижон футбол клубининг янги қароргоҳи,
янги футбол базасини
фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов,
Андижон вилояти ҳокими:
- Сўнги йилларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида ушбу соҳага қаратилган эътибор ўз самарасини бераётганини ҳар қадамда кўриб-билиб турибмиз. Спорт турларининг ичида футбол алоҳида мавзу! Футбол миллионлар ўйини, миллионлар ўйинига миллиардлаб кишилар ишқибозлик қиладилар.

- Бизнинг юртимизда ҳам футбол мухлислари талайгина. Бу йил миллий терма жамоамиз футболчилари халқимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқариб, футбол қандай ўйин эканлигини барчамизга кўрсатиб берди десам муболаға бўлмайди, - дейди вилоят раҳбари ўз табригида.

- Чиндан ҳам халқимиз учун бу катта совға бўлди. Клубимизнинг кўрсатаётган натижаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Андижон клуби ҳам вилоятимиз футбол мухлисларини қувонтиришда давом этмоқда. Ўтган мавсумда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган бўлсак, футболчиларимиз жорий йилда Осиё чемпионлар лигасида тўп сурадилар. Албатта бу жуда ёқимли!

ФИФА ва ОФК талабларига тўла жавоб берадиган, Ўрта Осиёда ягона бўлган қароргоҳ қурилиш ишлари якунланиб, мана бугун фойдаланишга топширилди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Ушбу футбол базаси ёш авлоднинг соғлом ва профессионал тарзда камол топишида, футбол спорт турини янада такомиллаштириш ҳамда Андижон футбол клуби ривожи учун хизмат қилади деган умиддаман.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон футбол клубининг янги қароргоҳи,
янги футбол базаси фойдаланишга топширилди


Вилоят ҳокими - Андижон футбол ассоциацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берган маросимда, Биродар Абдурайимов, спорт шарҳловчилари Даврон Файзиев, Ҳайрулла Ҳамидов ва клуб аъзолари иштирок этди.

Қароргоҳ Хўжаобод туманида жойлашган бўлиб, умумий майдони 4,5 гектарни ташкил этади. Ўзининг иқлими билан ажралиб турган ҳудудда, "Шаҳрихонсой" оқиб ўтади.

Бино уч қаватдан иборат бўлиб, 114 кишига мўлжалланган. Унда асосий жамоа билан U21 жамоаси футболчилари истиқомат қилади.

Шунингдек, замонавий кўринишдаги бассейн, алоҳида ювиниш хоналари, тренажёр зал, ошхона, меҳмонхона, 2 та футбол майдони, 1000 нафар томошабинга мўлжалланган трибуналар мавжуд.

Қурилиш ишлари учун 31 млрд.сўм маблағ сарфланган марказ ФИФА ва ОФК талабларига тўла жавоб бериб, Ўрта Осиёда ягона қароргоҳ ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
"Андижон дўпписи" Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур бош кийим ўзининг юқори сифатли матолари, нозик нақшлари, ўзига хос шакли, шунингдек рамзий ва эстетик мазмуни билан ажралиб туради.

Ушбу дўппи Андижон вилоятининг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши Андижон дўпписининг келиб чиқиш манбаини белгилайди. Унинг сифати ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.

Эслатма:  Географик кўрсаткич - бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд табиий, инсоний, тарихий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасида бўлиб, навбатдаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Жумладан, Андижон халқаро аэрапортининг олд қисмидаги бўш турган майдонларга вилоятга келиб-кетувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида қурилиши режалаштирилаётган автотураргоҳларнинг таклифий лойиҳасини муҳокама қилди.

Ўрганилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши зарур бўлган ишлар юзасидан масъулларга вазифа-топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириқларига асосан вилоят ҳокими назорати остида Асака туманидаги тиббиёт муассасаларининг шароитлари ўрганилиб, барча биноларда таъмирлаш, реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов туман тиббиёт бирлашмасида бўлди. Қурилиш ишларини яна бир бор кўздан кечириб, муассаса шифокор, ходимлари билан мулоқот қилди.

Вилоят раҳбари масъулларга кейинги амалга ошириладиган аниқ вазифаларни белгилаб берди. Қурувчилар, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир объектнинг қурилиш ишларини жадаллаштириш, ишларни тизимли ташкил қилиш борасида топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими навбатда Асака туманидаги 7-поликлиникада амалга оширилаётган реконструкция ишларини кўздан кечириб, марказ ходимлари билан мулоқот қилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг ватанпарвар ёшлари аниқланди

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жисмонан соғлом ва маънан етук бўлиб камол топишларига кўмаклашиш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларининг Андижон вилояти босқичи якунланди.

Натижалар қуйидагича:

1-ўрин Марҳамат тумани “Алитепа” маҳалласи;
2-ўрин Асака тумани “Қўнғирот” маҳалласи;
3-ўрин Андижон тумани “Чўнгбоғич” маҳалласи жамоаси.

Шунингдек, номнациялар бўйича:

• “Энг кучли спортчи”-Қодиров Сайдулло (Избоскан тумани);
• “Энг чаққон ўсмир” Неъматуллаев Убайдулло (Андижон шаҳар);
• “Энг чаққон қиз”-Эгамбердиева Гулбаҳор (Бўстон тумани);
• “Энг яхши қуролсоз”-Неъматжонов Саиджон (Қўрғонтепа тумани);
• “Энг кучли мерган”-Шаробиддинов Шодонбек.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳар 3-сон политехникуми дуал таълим йўналиши ўқувчилари Асака туманидаги “К&М Motors” корхонасида ёзги таътил даврида бўш вақтларини самарали ўтказиб, ушбу корхонада ишлаш имкониятига эга бўлдилар.

Натижада, ўқувчилар амалий тажриба орттириш билан бирга, меҳнат фаолиятлари эвазига ойлик маош ҳам олмоқда. Бу эса уларни келажакда етук мутахассис бўлиб шаклланишига, касбий кўникма ва малакларини оширишига хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, вилоят автомобиль йўллари бошқармаси назорати остида вилоятдаги йўллар таъмирланиб, хавфсиз ва соз ҳолатга келтирилмоқда.

Шунингдек, Хонобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М41 "Бишкек-Душанбе-Термиз" халқаро автомобиль йўли ҳамда ҳудудга элтувчи барча йўлларда кенг кўламдаги янгиланишлар олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X