Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
"Долзарб 90 кун" доирасида вилоятимиздаги 56 та таълим муассасалари ўртасида киберспорт мусобақалари ўтказилди.

Беллашув натижаларига кўра, Андижон шаҳар 4-сонли политехникуми жамоаси 1- ўринни, Андижон шаҳар 5-сонли политехникуми жамоаси 2- ўринни эгаллади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 ноябрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-423-сон Қарори билан Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида қабул қилинган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманининг Саноат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ишсиз ва ижтимоий рўйхатда турувчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича аҳоли ва мутасадди раҳбарлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳар бир хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва аҳолининг истак ҳамда қизиқишларига мос равишда камбағал оилаларни даромад манбаига эга қилиш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, навбатда вилоят ҳокимининг топшириқларига асосан Андижон шаҳридаги шимолий кичик даҳа -  Қўшариқ, Яшнаобод, Бунёдкор ва Бинокор маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда қилинаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, маҳалла еттилиги ҳамда аҳоли билан учрашди

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш мақсадида Президентимиз томонидан "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури эълон қилинган эди. Дастур доирасида вилоят ҳокимлари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган.

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан Асака туманидаги тиббиёт муассасаларининг шароитлари ўрганилиб, барча биноларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов туманидаги тиббиёт бирлашмасида бўлди. Вилоят раҳбари қурилиш ишлар билан яқиндан танишиб, муассаса шифокор, ходимлари билан мулоқот қилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри ҳокими ўзгариши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қайд этадики, мазкур маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқдир. Хабарларда номи тилга олинган ҳар икки ҳудуд ҳокими ҳам ўз вазифасини давом эттирмоқда.

Тармоқ фойдаланувчиларидан расман тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмаслик сўралади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда енгил атлетика мусобақалари якунланди

Маҳалла ёшлари ўртасидаги "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги енгил атлетика мусобақаларининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди. Беллашувнинг туман, шаҳар босқичида ғолиб бўлган 384 нафар йигит-қизлар з та (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида иштирок этди.

Ғолиб бўлган 72 нафар ҳаваскор спортчилар мусобақаларнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бу бизнинг Хонобод...

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган, "Ўзбекистон Швейцарияси" деб ном олган, баҳаво ва гўзал табиатга эга сўлим Хонобод шаҳрининг мусаффо ҳавоси, гўзал табиати туризм салоҳиятига эга. Шаҳарда туризмни ривожлантириш, шаҳарни мамлакатимизнинг экотуризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудуднинг 3 та йирик дам олиш оромгоҳлари, 11 та туристик масканлар, 5 та спорт иншоотлари, 830 та адирлик қисмларида қурилган дала ҳовлилар, "Фозилмон ота" зиёратгоҳи, 88 турдан ортиқ бошқа ҳудудларда кам учрайдиган манзарали дарахтлари мавжуд.

Хусусан, Қрим оққайини, япон сакураси, магнолия, лола дарахти каби ноёб турдаги манзарали, узоқ йиллик дарахтлар ҳамда балиқчиликка ихтисослашган "Афсона" дам олиш оромгоҳи, "Анҳор" чойхонаси, қўшни қирғиз халқ таомларини тортиқ қилувчи Ўтов дам олиш маскани ва Хон-тоғ ҳудудида жойлашган тиббий даволаниш санаторияларини мисол келтиришимиз мумкин.

Водийнинг туризм салоҳияти бой ҳудудларидан бири ҳисобланган масканда зиёрат, эко, тиббиёт, гастробар ва спорт туризми ривожланган. Шунингдек, оилавий туризм кластерлари ташкил этилган бўлиб, ҳар йили ўтказиб келинаётган "Дунё садолари" халқаро эстрада фестивалида ўзини оқламоқда.

Айни кунларда ҳам фестивалга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятнинг ташриф тимсоли

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган, қарийб 450 минг нафарга яқин аҳоли яшаши мумкин бўлган Бобур шаҳри том маънода вилоятимизнинг ташриф тимсолига айланди, десак муболаға бўлмайди. Шаҳарчадаги кун сайин кўкка бўй чўзаётган иморатлар ўта долзарб муаммолардан бири бўлган аҳолини арзон, замонавий уй-жойлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Замонавий шаҳарчага пойдевор қўйилганига ҳам 4 йил бўлди. Лойиҳага кўра биринчи босқичда 53,7 гектар ер майдонига 63 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Айни вақтга қадар 47 та уй фойдаланишга торширилди. 3 минг 200 та хўжалик истиқомат қиляпти.

Айни кунларда бунёдкорлик ишлари қаторига навбатдаги лойиҳа қўшилмоқда.

Вилоят ҳокими, ҳудудда қурилиши бошланаётган навбатдаги лойиҳани ҳам аввалги қурилган уй-жойлар билан бирлаштириб, кўзни қувонтирадиган, аҳоли яшаши учун барча қулайликлари бўлган яхлит бир комплекс яратиш кераклиги юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқ берди.

Тадбирда нуронийлар ҳам ўзгаришлардан хурсанд эканликларини, аввал дашт бўлган жойларда кўплаб янги уйлар, бинолар қад ростлаётганлиги аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилаётганлигини айтишиб, бошланган ишлар баракали, хайрли бўлишлигини тиладилар. Қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан дуо-фотиҳалар қилинди. Шундан сўнг навбатдаги қурилиш ишларига старт берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимых реформ, состоянию дел в регионах и поиску решений волнующих население вопросов.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган “шлагбаум” 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобиль учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимини ваколати бор. “Ўзбекистон темир йўллари”дан рухсат олиш керак.

Ёки, “Термиз-Сариосиё” темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.

Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X