Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ кубоги мусобақаларининг Андижон вилояти босқичига қуръа ташланди

Маҳаллалардаги ёшлар ўртасида футбол ҳамда мини футбол бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ДХХ кубоги учун мусобақаларнинг туман, шаҳар босқичлари якунланиб, ғолиб маҳалла жамоалари аниқланди.

Бугун ушбу жамоалар иштирокида мусобақаларнинг вилоят босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб, ўтди. Унда масъул ташкилот ва идоралар қатнашиб, гуруҳ ўйинларида қатнашувчи жамоалар рўйхати шакллантирилди. Рақиб жамоалар аниқланиб, кейинги босқичга тайёргарлик кўриш учун кузатилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Долзарб 90 кунлик" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавссумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, навбатда Андижон шаҳридаги шимолий кичик даҳа - Қўшариқ, Яшнаобод, Бунёдкор ва Бинокор маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Андижон туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Kwangjin autosystems" масъулияти чекланган жамияти.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 миллиард сўмни ташкил этади. Натижада 150 дан зиёд фуқаронинг доимий бандлиги таъминланмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Европа технологияси асосида қадоқланган маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда

Хонобод шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган "Water Life Mineral" масъулияти чекланган жамияти томонидан қадоқланган маъданли сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси нафақат вилоятда, балки бутун Ўзбекистонда машҳур бўлмоқда.

Ушбу корхона 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, 300 иш ўрнига эга. Умумий қиймати 22,5 минг еврога тенг лойиҳа доирасида барпо этилган корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига инсон организми учун фойдали бўлган минералларга бой жами 20 миллион донадан ортиқ маъданли сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар юртимиз бозорларида сотиляпти. Маълум қисми эса экспортга йўналтирилмоқда. Йилига 7 миллион доллар қийматдаги маҳсулотни экспорт қилиниши кўзда тутилган. Айни кунларда 9 хилдаги маъданли газланган ва газсиз сувлар қадоқланиб, ташқи ва ички бозорга етказиб бериляпти. 

Бундан ташқари спортчи ва ёш болалар учун махсус қадоқланган сувлар ҳам тайёрланмоқда. Европа технологиялари билан тўла жиҳозланган корхона суткасига 80 тонна сув қадоқлаш қувватига эга.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жасорат" нинг аёллари саломатлик учун велосипедда сайрга чиқадилар

Азиз андижонликлар, ўзбегим аёллари, ўзингиз учун кунига бир соат спорт билан шуғулланинг. Велосипед мининг, юринг-югуринг, гимнастрада билан шуғулланинг. Сиз ўзингиз, оилангиз учун доим соғ ва саломат бўлишингиз керак!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X