Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Мактабларда «Долзарб 90 кунлик» тадбирлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, юртбошимиз ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни ёзги таътил даврини мароқли ўтказишларини таъминлаш, улар учун таълим муассасаларида фан, тил, мусиқа ва тасвирий санъат тўгараклари, бадиий ва ижодий кечалар, театр ва кино томошалари ҳамда турли мусобақаларини ташкил этиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг спорт майдон ва заллари, кутубхона ҳамда информатика хоналари ёшлар учун очилиб, "Ёзни мактаб билан" лойиҳасига старт берилди.

Бугунги кун ҳолатига кўра мактабларда ташкил этилаётган фан ва тил тўгараклари, спорт ва санъат мусобақалари, театр ва кино томошалари, мусиқий кечалар ва саёҳатларга вилоятдаги жами 220 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди.

"Ёзни мактаб билан" лойиҳаси давом этмоқда...


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Халқимиз азал-азалдан бир-бирига таянч бўлиб, меҳр-мурувват кўрсатиб яшашни одамийликнинг олий мезони деб билган.

Президент Шавкат Мирзиёев: Наш народ с древних времен видит в поддержке ближнего, в проявлении любви и заботы высшие добродетели.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Азиз юртдошлар, сизларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу улуғ айём ҳар бир хонадонга бахт-у саодат, қувонч-у шодлик, тинчлик ва омонлик олиб келсин.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган Қурбон ҳайити халқимизга муборак бўлсин.

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари ижобат бўлсин.

Жонажон Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин!

Андижон вилояти ҳокимлиги

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Хабарингиз бор, куни кеча терма жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида "Андижон" фан-клуби аъзолари Абу-Дабига жўнаб кетган эдилар.

Айни дамда фан клуб аъзолари Андижон халқаро аэропортида кутиб олинмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 4355 га яқин саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, айни кунларда тўғридан-тўғри инвестициялар асосида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, йилдан-йилга чекка ҳудудларга ҳам инвестиция оқими фаол кириб келмоқда.

Шундай лойиҳалардан бири Жалақудуқ туманидаги "Жалақудуқ агро кластер" МЧЖ ҳам қиймати 10 млн доллар бўлган лойиҳа асосида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакада "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақаларининг иккинчи минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 8-10 июня Премьер-министр Словацкой Республики Роберт Фицо посетит нашу страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Slovakiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов долзарб 90 кунлик доирасида Андижон туманидаги 17 умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар ҳамда соҳа мутасаддилари билан учрашди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди.

В резиденции «Куксарой» прошла церемония официальной встречи Премьер-министра Словацкой Республики Роберта Фицо, совершающего официальный визит в нашу страну.

#Mirziyoyev #tashrif #Slovakiya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X