Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтган гала-концерт тадбирлари мушакбозлик билан якунланди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро форуми ҳамкорликнинг янги истиқболларини очди
Самарқандда Ўзбекистон- Хитой иккинчи ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Унда икки томон ҳукумат аъзолари, вазирлар, ҳудудлар раҳбарлари, жумладан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ хоним сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг фаол ва прагматик ташқи сиёсатлари, халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва азалий дўстлик алоқалари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бораётганини таъкидладилар.
Форумда Хитой Миллий хорижий давлатлар билан дўстлик уюшмаси вице-президенти Цзян Цзян, “Хитой – Марказий Осиё“ ҳамкорлик котибияти бош котиби Сун Вейдонг йил сайин ривожланиб бораётган Ўзбекистон – Хитой муносабатлари нафақат давлатларимиз, шу билан бирга Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятги эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, жорий йил 1 июндан Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга катта туртки бериши қайд этилди.
Икки томон ҳудудлар раҳбарлари эса мавжуд ресурслар ҳамда иқтисодий, инвестициявий имкониятлари ҳақида маълумот бериб, тадбиркорларни ҳамкорликка чорлади.
Батафсил
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонлик Саодат Миллий касблар чемпионати ғолиби бўлди
Жорий йил баҳорида бўлиб ўтган "WorldSkills Samarkand- 2025" V Миллий касблар чемпионатида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган истеъдодли ёшлар ўзаро куч синашди.
Жумладан, мазкур танловда Пахтаобод туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми ўқувчиси Саодат Неъматова ҳам иштирок этиб, "Тиббий ва ижтимоий ғамхўрлик" йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Саодатнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбига бўлган ёндашуви ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
Эндиликда у Хитой Халқ Республикасининг Тайпей шаҳрида бўлиб ўтадиган "WorldSkills Asia Competition Taipei 2025" мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашади.