Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Саломатлик карвони Асакада давом этмоқда

Бугун Асака тумани Эргашобод МФЙда жойлашган 7 - сонли оилавий поликлиниканинг малакали мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда кардиолог, невролог, фтизиатр ва бошқа тор доирадаги мутахассислар аҳолини хонадонбай чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказди. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли 5-10 км йўл босмасдан ўз хонадонларида тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Шифокорлар томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилиб, соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#live
Айни дамда Хонобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ашула ва рақс" ансамблининг концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X