Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
#Тайинлов

Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи лавозимига Рахманов Сардорбек Жалалиддинович тайинланди.

Сардорбек Рахмонав 1984 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. 2006 йилда Андижон машинасозлик институтини, 2010 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бошлаган, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ғазначилик соҳасида бир қанча юқори лавозимларда ишлаган. Хусусан, Андижон вилояти ғазначилик бошқарма бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси бошқармаси бошлиғи, ҳамда Андижон вилояти Молия ва иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи каби қатор лавозимларда фаолият юритган.

Сардорбек Рахманов мазкур тайинловга қадар Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон делегацияси Шинжонда

Шу кунларда ишчи ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакат минтақалари мутасаддилари ва тадбиркорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Вилоят ҳокими навбатда Хитойнинг "Jang Shiao Fan" компанияси вакиллари билан учрашди.

Чет эллик ишбилармонлар Андижонда қиймати 20 млн. долларлик беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар маркази барпо этиш бўйича ишлаб чиқилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон – Шинжон: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик янги имкониятлар сари йўл очмоқда

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон вилояти делегацияси айни кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Делегация аъзолари томонидан белгиланган ташриф дастурига мувофиқ расмийлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ҳамда қатор учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Баян-гол-Мўғул автоном окгруги вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида кўплаб йўналишлар, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур учрашув ҳам икки ҳудуд вакиллари ўртасидаги узвий мулоқотнинг, сермаҳсул келишувларнинг натижаси сифатида ташкил этилди.

Аграр соҳани ислоҳ қилишнинг ўзига хос йўлини танлаган Хитой - қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мазкур мамлакатнинг илғор тажрибасини жорий этиш орқали Андижоннинг аграр соҳадаги салоҳиятини юзага чиқариш имконияти мавжуд.

Маълумки, иқтисодиётнинг аграр секторини модернизация қилишда фан ва технологиялар муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва интеллектуаллаштириш туфайли қишлоқ хўжалигига агроинновацияларни жорий этиш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида деҳқонлар даромади ортишига ҳам хизмат қилади.

Учрашувлар давомида келгусида Андижон вилоятида қилиниши керак бўлган ишлар келишиб олиниб, «Дўстлик Меморандуми» имзоланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Урумчида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди

Бугун, 30 апрель куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида мамлакатимиз делегацияси таркибида 250 дан ортиқ йирик тадбиркорлар, шунингдек, Андижон, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ҳам Урумчига ташриф буюрганини билдириб, қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Янги махсус транспортлар келтирилди

Сўнги йилларда Президентимиз томонидан мамлакатимизда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, шаҳар марказлари ҳамда чекка қишлоқ ҳудудларини ободонлаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, яшил маконларни кенгайтириш, кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бугун вилоятга айни шу мақсадларга хизмат қилувчи 16 та махсус транспорт воситалари олиб келинди.

“Foton” русумли ушбу автомашиналар “Самарқанд автомобил заводи”да ишлаб чиқарилган. Ихчам ва тежамкорлиги билан йўл бўйлари, катта автомобиллар кириши ноқулай бўлган чекка ҳудудларда жойлашган дарахт ва гулзорларни суғориш, парваришлаш имконини беради.

Эндиликда улар вилоятни янада кўркам, обод қилишга хизмат қилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасида бир неча кун давом этган каратэ ва паракаратэ (WKF) бўйича “Uzbekistan open” халқаро турнири якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ҳамкорлигида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Унда 14-15, 16-17 ва 18 дан катта ёшдаги иштирокчилар турли ёш тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақаларни Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси шеф-рефериси Азизбек Бўриев бошчилигидаги юртимиз ҳамда қўшни республикалардан келган халқаро тоифадаги тажрибали ҳакамлар бошқариб борди.

Турнир якунида барча ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тегишли медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоним гўзал шаҳрим, гулларга консан.
Осмонингда қуёш порлар, нурларга консан!


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram