Йўллар йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши керак
Эрта тонгдан ҳар биримиз кундалик юмушларимиз билан ишга, ўқишга отланамиз. Демак, йўлга чиқамиз. Бунда асосан бизга хавфсиз ва равон автомобилъ йўллари ҳамроҳлик қилади.
Маълумки, йўлларда фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларнинг сифатини доимий назорат қилиш соҳа ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Барча ҳудудларда бўлгани каби вилоятимизда ҳам йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва сақлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни кунларда давлат аҳамиятидаги Д105ҳ "Шаҳрихон шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 7-10 км қисмида йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 26 апрель куни Андижон вилоятига Хотан вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимлари ва 42 нафар йирик компания директорларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб водийда ягона бўлган замонавий мебел маркази ҳамда маҳаллий маҳсулотлар намойиш этилган савдо-ярмаркаси фаолияти билан танишдилар.
Шундан сўнг “Ипак йўли” саноат зонасида вилоят ҳокими штабида ташкил этилган учрашувда иштирок этдилар.
Учрашувда меҳмонларга Андижон вилоятидаги истиқболли бизнес йўналишлари, мавжуд имкониятлар, бўш турган бинолар ва улардан самарали фойдаланиш шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбиркорлик соҳасига қизиқиш билдирган делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоблар олдилар.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда "Она уйи" лойиҳаси ишга тушди
Бугун, "Она уйи" фонди лойиҳаси менежери ҳамда Андижон вилоятининг координаторлари ҳамда мутасадди раҳбарлари иштирокида "Она уйи" масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу марказ қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдамлашади. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу ёрдам барча зарур, хусусан уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади.
Шу билан биргаликда "Она уйи" лойиҳаси доирасида марказда яшовчи оналарни касбий тайёрлаш дастури амалга оширилади. Келгусида марказда тикувчилик устахоналарини очиш, оналарга турли мутахассисликлар бўйича таълим бериш режалаштирилган.

Сўнги йилларда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг янги даври бошланди, десак, асло муболаға бўлмайди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир давлат, айниқса, XXI асрнинг қудратли давлатларидан бири саналган Хитой билан мамлакатимиз ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожланиши жуда муҳим.
Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Делегация аъзолари белгиланган ташриф дастурига мувофиқ қатор саноатлашган ҳудудларда бўлиб, расмийлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Жумладан, бугун «Nanning Jianning Water Investment Group Co. Ltd.» компанияси раҳбарияти билан сув таъминоти, оқава сувларни тозалаш, сув экотизимларини тиклаш, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш, адирликларга сув чиқариб интенсив боғлар яратиш бўйича музокаралар олиб борилди. Натижада 200 млн. долларлик келишувга эришилди.

Андижон - Шинжон: Иқтисодий ҳамкорлик кенгаяди
Бугун Урумчи шаҳрида ўзаро музокаралар олиб борилди. Унда вилоят ҳокими иқтисодий ҳамкорлик бўйича битимларни имзолади.
Андижон вилояти Хитойнинг Шинжон провинцияси билан биродарлашган ҳудуд мақомида иқтисодиёт, маданият, туризм, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу муносабатлар кейинги йилларда анча ривожланди.
Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов «Xinjiang Qianyun Kunyu Construction Engineerin Co. Ltd» компанияси раҳбарияти билан учрашди. Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари борасида сўз борди.
Жумладан, Андижонда транформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилиб, 50 млн. долларлик келишувга эришилди.
Икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, энергетика тизимига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.