Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Аввал хабар берганимиздек, бугун Андижонда "Инвесторлар куни" бўлиб ўтмоқда. Унда ёш тадбиркорлар ва йирик инвесторлар учрашиб, юзма-юз суҳбатлашмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес ғоялар энди амалда

Андижон нафақат саноат маркази, балки истиқболли ғоялар ва инвесторлар бир нуқтага жамланган ҳудудга айланди.

Инвесторлар куни — ёш, соғлом фикрлар ва катта капитал эгаларини боғловчи кўприк вазифасини бажарди. Юзлаб ёш тадбиркорлар ва йирик инвесторлар учрашган "Андижон мебел маркази" кичик саноат зонасида ҳақиқий тадбиркорлик байрами бўлди.

Кун давомида ёш тадбиркорлар ва стартап ғоя эгалари ўзларининг бизнес ғоялари тақдимотини ўтказдилар. Энг яхши ғояларга инвестиция киритиш бўйича келишувлар амалга оширилди. Стартап ғоялар учун грантлар ажратилди.

Шунингдек, ПҚ-62-сонли қарор ҳамда имтиёзли кредитлар бўйича викторина ўтказилиб, ғолибларга Алоқа Банкнинг "Стартап гараж" лойиҳасида бепул ўқиш учун ваучерлар топширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Расмий муносабат

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 22:52да Андижон шаҳри Пахтакор МФЙда жойлашган Бобур ЭТК  АЖ га қарашли электр қутисида кучланиш ортиши натижасида қисқа туташув содир бўлиб, бу ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Ҳодиса содир бўлган жойга масъуллар ўз вақтида етиб келиб, ёнғин бартараф этилган.
Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Тан жарохати олганлар йўқ.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Йўллар йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши керак

Эрта тонгдан ҳар биримиз кундалик юмушларимиз билан ишга, ўқишга отланамиз. Демак, йўлга чиқамиз. Бунда асосан бизга хавфсиз ва равон автомобилъ йўллари ҳамроҳлик қилади.

Маълумки, йўлларда фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларнинг сифатини доимий назорат қилиш соҳа ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Барча ҳудудларда бўлгани каби вилоятимизда ҳам йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва сақлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни кунларда давлат аҳамиятидаги Д105ҳ "Шаҳрихон шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 7-10 км қисмида йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 26 апрель куни Андижон вилоятига Хотан вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимлари ва 42 нафар йирик компания директорларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб водийда ягона бўлган замонавий мебел маркази ҳамда маҳаллий маҳсулотлар намойиш этилган савдо-ярмаркаси фаолияти билан танишдилар.

Шундан сўнг “Ипак йўли” саноат зонасида вилоят ҳокими штабида ташкил этилган учрашувда иштирок этдилар.

Учрашувда меҳмонларга Андижон вилоятидаги истиқболли бизнес йўналишлари, мавжуд имкониятлар, бўш турган бинолар ва улардан самарали фойдаланиш шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик соҳасига қизиқиш билдирган делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоблар олдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram