Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг февраль ойидаги вилоятга ташрифи чоғида заргарлик марказини ташкил этиш ҳақида алоҳида таъкидлаган эди. Ана шундан келиб чиқиб, “Ayista Gold” корхонаси томонидан умумий қиймати 2 миллион долларга тенг лойиҳа доирасида заргарлик маркази барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Куни кеча кластернинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими иштирок этиб, йиғилганларни янги заргарлик маркази фаолияти бошлангани билан самимий қутлади.

Президентимизнинг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа вакилларига кенг имкониятлар тақдим этди.

Андижондаги марказ ҳам барча замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Бу ерда маҳаллий ишлаб чиқариш ва савдо майдончалари ташкил этилган бўлиб, қимматли заргарлик металлари захираларини сақлаш, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш имкониятлари ҳам яратилди.

Марказнинг ертўла қисмида ишлаб чиқариш цехлари, пастки қаватларда сотув бўлимлари, кўргазма заллари ташкил этилган.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили вилоятдаги жами заргарлар томонидан қарийб 70 килограмм олтин ва кумушдан бўлган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилган. Келгусида бу рақамнинг ўсишига янги марказ ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда заргарлик кластери фаолиятини бошлади

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#live
Хонобод шаҳри Жаҳон миқёсидаги "ETNO STRONGMAN GAMES" – Жаҳон кубоги ва чемпионатига мезбонлик қилмокда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram