Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими "Ипак йўли" эркин иқтисодий саноат зонасида Хитой делегацияси вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Музокара давомида Андижонга турли йўналишларда, асосан қишлоқ хўжалиги бўйича инвесторларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида келишувларга эришилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонободда Жаҳон миқёсидаги "ETNO STRONGMAN GAMES" – Жаҳон кубоги ва чемпионати бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 26-30 апрель кунлари Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри спортнинг баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича халқаро мусобақа – "ETNO STRONGMAN GAMES" мусобақаларига мезбонлик қилади.

Миллий ва халқаро спорт руҳини уйғунлаштирувчи Жаҳон кубоги мусобақалари спортнинг тош кўтариш тури бўйича катталар, ёшлар, жисмоний имконияти чекланганлар ҳамда фахрийлар ўртасида, баҳодирлар ўйинлари катталар ўртасида ўтказилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Вилоят раҳбари Олтинкўл туманидаги Мебелсозлик марказида бўлиб, иккинчи босқичда бажарилаётган қурилиш ва ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.

Навбатда бажарилиши керак бўлган ишлар юқори сифат даражасида ташкил этилиши юзасидан ўз кўрсатмаларини берди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда  вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманининг Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб,  у ерда олиб борилаётган хатлов, "Обод хонадон,  обод маҳалла" лойиҳаси доирасида  бажарилаётган ишлар билан танишмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон тумани Оқ олтин МФЙ ҳудудидаги 25 умумтаълим мактабининг 11 синф битирувчи ўқувчилари билан суҳбатлашмоқда.

Мулоқот давомида ёшларнинг келгусидаги режалари, мақсадлари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишяпти.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Шаҳрихон туманидаги Оқ олтин маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Маҳаллада тўрт мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Аксарият оилаларнинг асосий даромади чорвачилик, деҳқончиликдан.

Шуҳратбек Абдураҳмонов шу ерлик Ҳусниддин Аноров хонадонида бўлиб, томорқасида режа асосида бир қарич ердан ҳам оқилона фойдаланиб, етиштираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан танишди.

Шунингдек, вилоят ҳокими келгусида маҳалла тизимига янада кенг имкониятлар берилиши, бу жойлардаги муаммоларни манзилли ҳал этиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Вилоят ҳокими айни дамда маҳалладаги 20 сонли давлат мактабгача таълим муассасасида бўлиб, бино ҳолатини кўздан кечирди. Ташкилот ишчи-ходимлари билан мулоқот қилиб, уларнинг таклифларини тинглади.

Эски боғча ўрнида янгисини барпо этиш тўғрисида масъулларга топшириқ ҳамда вазифалар юклатилди. Шу пайтнинг ўзидан иш жадаллик билан бошланди.

Маълумот учун: Ушбу боғча 1968 йилда қурилган бўлиб, 120 нафар болажонларни қамраб олган. Ҳозирда барпо этиладиган муассасанинг сиғими 300 ўринга мўлжалланмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-61-сонли Қарори асосида вилоятимиз бўйлаб соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ олий таълим муассасаларида сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Андижон давлат чет тиллари институтида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган битирувчи талабаларга мутахассислар томонидан батафсил тушунчалар берилди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, талабалар тадбиркорлик бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнатдан бахт топган булоқбошилик пиллакор аёллар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқ олтинда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўн минг нафарга яқин истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди

Андижон туманидаги "Гузар" МФЙда   2,5 км масофага янги тармоқ тортилиб, битта насос станцияси ишга туширилиши орқали ҳудудни 24 соат давомида узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Бунинг натижасида ўн минг нафарга яқин ҳамюртларимизга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Оқолтин”да ёшлар фестивали

Маҳалла аҳолиси ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Шаҳрихон туманидаги “Оқолтин” маҳалласида ёшлар фестивали ўтказилди.

“Маҳалла ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган фестивалда ҳарбий оркестр чиқишлари, “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси чиқишлари, гитара баттл ҳамда иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқ ва рақслари ижро этилди. Кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ўтган фестиваль ҳақиқий ёшлар байрамига айланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, ҳурматли ишбилармонлар!

Сизда тадбиркорлик қилиш ёки тадбиркорлигингизни ривожлантириш истаги мавжуд бўлса, Андижон вилояти Бобур шаҳрида (Янги Андижон) қурилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари учун ажратилаётган жойларни таклиф қиламиз.

Умумий ер майдони 30 гектар бўлган ушбу ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча қулайликлар мавжуд.

Газ, электр ҳамда сув таъминотининг узлуксизлиги таъминланади.

Мурожаат учун: +998995332020

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram