Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Андижонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди.

Шу билан Президентимиз Андижон вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Глава нашего государства провел встречу с представителями зарубежных компаний, планирующих реализовать инвестиционные проекты в Андижане.

На этом Президент завершил поездку в Андижанскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижонда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада сезилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15-16 апрель куни Андижон вилоятида бўлди.

Бугун Булоқбоши туманида давлатимиз раҳбари раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Андижонда янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллага кириб бораётгани қайд этилди. Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаган. 450 минг аҳоли ишли бўлган.

Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар жойлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига, ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга ошди.

Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Андижонда иқтисодий салоҳият, янги лойиҳалар ва ташаббуслар кўп.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Андижонга ташрифи: Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда.

Поездка Президента в Андижан: дыхание Нового Узбекистана приходит в каждую махаллю, каждую семью, воодушевляет наш народ на достижение все более высоких рубежей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X