Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил региональную промышленную ярмарку Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yarmarka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижонда навбатдаги тўқимачилик корхонаси фаолият бошлади

Андижонда етиштирилган пахтани замонавий кластер тизимида чуқур қайта ишлаш кенгайиб бормоқда. Вилоятимизнинг республика тўқимачилик саноатидаги улуши 16,5 фоиз. 2024 йилда 20 триллион сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 488 миллион долларлик экспорт қилинган. Бу вилоят умумий экспортининг 42 фоизини ташкил этади.

Жумладан, Андижон шаҳрида умумий қиймати 50 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси доирасида ишга туширилган “WBM Fabrics” корхонаси ҳам қайта ишлаш занжирининг навбатдаги босқичидир.

Замонавий саноат иншоотида Италия ва Германиядан келтирилган юқори технологик ускуналар орқали матони бўяш ва гул солиш йўлга қўйилди. Корхона йилига 24 минг тонна шундай харидоргир маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлиб, лойиҳа доирасида 600 та доимий иш ўрни яратилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Андижон ҳудудий саноат ярмаркасига ташриф буюриб, вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ташрифдан ташрифгача

Вилоятимизда турли дастурлар доирасида аҳоли даромадини ошириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 49 мингта лойиҳа ташаббускорига 1 триллион 106,6 миллиард сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Натижада 81 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида барча йўналишларда 447 минг 975 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.

Жумладан, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш йўналишида 174,7 минг нафар, қишлоқ хўжалиги тармоғида 218,8 минг нафар, инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши ҳисобига 42,5 минг нафар, қурилиш ва коммунал соҳасида 11,8 минг нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бандликни таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1,6 фоизга камайиб, 5,4 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва тадбиркорликка йўналтириш ҳамда ўқитиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, вилоят меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича 21 минг 352 нафар ишсиз фуқаро ўқитилди.

Ўқишга жалб этилганларнинг аксарияти “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз фуқаролардан иборат бўлди. Уларнинг 92 фоизи иш билан таъминланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини оширишда томорқадан, шу билан бирга маҳаллаларда деҳқончилик қилиш учун ижарага ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, хусусан, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилган ишлар самарали натижалар берди.

Масалан, ўтган йили туманлардаги ижарага ажратилган 436 гектар ер майдонларида 2 минг 434 деҳқон хўжалиги иштирокида 44 та лойиҳа доирасида олиб борилган ишлар натижасида 133,6 миллиард сўмлик 31,9 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Ҳар бир хўжалик ўртача 55 миллион сўмдан даромад олди.

Асака туманининг Обод маҳалласида 65 нафар фуқарога ажратилган 10 гектар ер майдони танлаб олиниб, бодринг етиштириш бўйича ана шу йўналишда самарали иш олиб бораётган тажрибали фермерга бириктирилди. Банк томонидан эса маҳсулот етиштириш харажати учун 150 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Натижада ана шу майдондан жами 560 тонна бодринг етиштирилиб, 3,9 миллиард сўмлик экспорт қилинди. Ҳар бир ер эгаси йилига 60 миллион сўм фойда олди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram