Ташрифдан ташрифгача
Бугун Андижон вилоятида 11 мингдан зиёд саноат корхона фаолият олиб бормоқда. Уларнинг республика саноатидаги улуши 10 фоиздан юқори.
Хусусан, ҳудудда 47 та саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 2,3 триллион сўмлик 1 000 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 18 минг киши иш билан таъминланган. Мазкур зоналарда 2024 йилда 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қарийб 31 миллион долларлик экспорт қилинган.
Бугунги кунда қиймати 1 миллиард долларлик 288 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириш жараёнида. Жорий йилда 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.
Жумладан, Олтинкўл туманининг Уйғур маҳалласи ҳудудида 16 гектар ер майдонида “кластер” усулида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кўргазма ва савдо объектлари ҳамда барча қулайликларга эга бўлган “Мебелсозлик комплекси” кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Қиймати 120 миллиард сўм бўлган “Мебелсозлик комплекси”нинг қурилиш ишлари якунлангач, ҳудуддаги лотлар “саноат ипотекаси” шартномаси асосида тадбиркорларга сотилади.
Ишлаб чиқариш цехларида йилига 160 минг дона мебель маҳсулотлари тайёрлаш, мингта янги иш ўрни яратиш, шунингдек, йилига 10 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган.
Марказ ўзининг дизайнерлик мактабига эга бўлиб, бу ерда бозор талаблари маркетинги асосида янги турдаги, замонавий мебеллар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 2024 йилда қиймати 121,9 миллиард сўмлик жами 105 та лойиҳа ишга туширилиб, 1 минг 874 та янги иш ўрни яратилди.
Бундан ташқари, вилоятимизда турли дастурлар доирасида аҳоли даромадини ошириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 49 мингта лойиҳа ташаббускорига 1 триллион 106,6 миллиард сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Натижада 81 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижондаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел созидательную работу в Новом Андижане.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #bunyodkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел созидательную работу в Новом Андижане.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #bunyodkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди.
- деди Президент.
Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.
Facebook|Instagram|X
"Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.
Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.
Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.
Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди",
- деди Президент.
Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.
Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Янги Андижон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлидаги нутқидан иқтибослар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлидаги нутқидан иқтибослар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X