Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Гулчиликдан даромад топаётган булоқбошиликлар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Гулчиликдан даромад

Сўнгги йилларда тадбиркорликнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ортиб бормоқда. Қолаверса, соҳанинг ривожланиши иқтисодиётимизни ўсиши ва халқимиз турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилаётир.

Шу ўринда йирик лойиҳалар ўз йўлига. Юртдошларимиз кичик бир жойда, ҳатто ўз томорқасида катта ишларни амалга ошираётгани қувонарли. Аслида томорқа – даромад манбаи. Андижонликлар бу борада ўзига хос мактаб яратган, десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, охирги йилларда булоқбошиликларнинг ҳам ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, деҳқончиликдан олаётган даромади ошиб бормоқда. Тумандаги Хонтепа маҳалласида 537 та хонадон бўлиб, оилалар ўз томорқаларида гулхоналар ташкил этган. Уларда асосан турли хилдаги гул кўчатлари етиштирилади.

Шу маҳаллада яшовчи Нурмуҳаммад Қўлдошев 25 йилдан буён томорқасидан унумли фойдаланади. Ҳовлисидаги 8 сотихли жойдан мавсумий ҳосил олади. Айни қиш ойларида ҳам оила аъзолари иш билан банд. Ҳаридорларга гулдан ташқари уруғ ва кўчатларини етказиб берадилар.
Гулчилик меҳрни ва машаққатли меҳнатни талаб қилади, — дейди гулчи Мухтасархон ая Қўлдошева.

— Бу жойга келсам дилим яйрайди. Ҳозирда гулларимизни қўшни вилоятларга ҳамда маҳаллий бозорларимизга чиқаряпмиз. Келгусида гул навларини кўпайтириб, экспорт қилиш ниятидамиз. Бир мавсумда 50 миллион сўм соф даромад қилдик. Бу айтишга осон. Унинг замирида катта меҳнат ётади.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очилди ҳамда иқлим соҳасидаги замонавий таҳдидларга биргаликда қарши туришга тайёрлик тасдиқланди.

В Самарканде открыта новая страница в истории отношений между Центральной Азией и Европейским Союзом, а также подтверждена готовность совместно противостоять современным климатическим вызовам.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда "Ўпка саломатлиги" мобиль комплекси фаолиятини бошлади

Давлатимиз раҳбарининг «2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Андижон вилоятида "Ўпка саломатлиги" мобиль комплекси ишга тушди.

Комплекс замонавий сунъий интеллект тизими билан ишловчи мобиль рентген ускуналари билан жиҳозланган. У орқали ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик ҳамда скрининг тадбирлари ўтказилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram