Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бўстон туманида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Туманда атроф-муҳитни яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида 1500 тупдан зиёд манзарали тут кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, кўчалар ободонлаштирилиб, гул ва райҳонлар экилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижонда плоггинг акцияси: озода табиат ва соғлом ҳаёт учун

Аҳоли ва ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ва атроф-муҳитга бўлган масъулиятини кучайтириш мақсадида Янги Андижон адирликларида экофаоллар иштирокида плоггинг акцияси бўлиб ўтди. Кун давомида иштирокчилар белгиланмаган жойларга ташланган чиқиндиларни йиғиб, атроф-муҳитни тозалашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижонда қанча автомобиль йўли таъмирланди?

Айни кунда Андижон вилоятида 13 минг 305 километр узунликдаги автомобиль йўли мавжуд. Шундан 2 минг 422 километри умумий фойдаланишдаги автомобиль, 10 минг 883 километри ички йўллардир. Мавжуд йўлларнинг 2 минг 70 километри таъмирталаб бўлиб, шундан 530 километрини умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари, 1 минг 540 километрини ички йўллар ташкил этади.

Жорий 2025 йил давомида 598,5 миллиард сўм миқдорида йўлишлари бажариш ҳисобига 1 минг 265 километр автомобиль йўлини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Ана шу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 1-чорагида 81,5 километр йўл таъмирланди. Таъмирлаш ишлари учун 44,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, ана шу давр мобайнида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш бўйича 18,6 миллиард сўм, саноат зоналари йўлларини барпо этиш бўйича 2,7 миллиард сўм, умумий фойдаланишдаги йўлларни техник соз ҳолатда сақлаш бўйича 8,3 миллиард сўм миқдоридаги йўл қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Баҳор мавсумида юзага келиши мумкин бўлган тошқин ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган турли хил кўринишдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳлари томонидан ўрганишлар олиб бориляпти. Жумладан, ички ариқлар, сой ва каналларда ўзан тозалаш, қирғоқ мустаҳкамлаш, дамба тиклаш ишлари бажарилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Баҳор нафаси билан яшнаётган Экопарк!

Андижон шаҳрида жойлашган Экопаркда бугун ҳақиқий баҳор нафаси кезмоқда. Павловниялар гуллаб, дарахтлар яшилликка бурканган. Ранг-баранг гуллар эса боғнинг кўркига кўрк қўшмоқда.

Табиатсеварлар учун ажойиб манзара, сураткашлар учун эса илҳом манбаи, дам олишни, сайр қилишни, сокинликни севувчилар учун айни муддао — Экопарк сизни баҳор ранглари билан кутмоқда!

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram