Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижонликлар Рамазон ҳайити намозини юқори кўтаринкилик билан ўқиди

Мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилиши, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Бугун халқимиз Рамазон ҳайити намозини шукроналик билан адо этди.

Андижондаги бош жоме масжидида ҳайит намози олдидан вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алимов юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этди, мамлакатимизда байрамни кўтаринкилик билан ўтказиш, намозхонлар учун кенг имкониятлар яратилганлигини алоҳида таъкидлади.  

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан имзоланган “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорда халқимизнинг қадимий, диний байрами – муборак Рамазон ҳайитининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, ушбу улуғ байрамни муносиб нишонлаш, юқори савияда ўтказиш учун Андижон вилоятида ҳам зарур барча ишлар амалга оширилди.  

Бугун андижонликлар вилоятдаги 179 та жоме масжиди ҳамда “Сайид Муҳйиддин маҳдум” ўрта махсус ислом билим юртида ҳайит намозини юқори кўтаринкилик билан адо этди.  

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстлик тараннуми.

Марҳамат туманида дўстлик ва бирдамлик байрами тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Хўжаобод тумани | Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстлик тараннуми.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Қўрғонтепа тумани Намуна МФЙда "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" байрам тадбири шодиёналари.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Марҳамат туманида миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Ўзаро қўшничилик ва миллатлараро тотувлик- инсониятнинг энг юксак қадриятларидан биридир. Орзуси, мақсади бир бўлган бир дарёнинг ирмоқлари сингари бир йўлдан кетаётган турли миллат вакиллари учун мамлакатимиз жонажон ватанга, киндик қони тўкилган диёрга айланиб улгурган.

Айни кунларда Қўрғонтепа туманининг олис ҳудуди Қизил тўқай маҳалласининг аҳолиси ҳам дўстлик байрамини кенг тантана қилмоқда.

"Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ташкил этилаётган ушбу тадбирлар чин маънода қадриятлар, анъаналар, ўзаро аҳиллик ва тинчлик байрамига айланмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Ўзаро қўшничилик ва миллатлараро тотувлик - турли миллат ва маданиятлар ўртасидаги ҳурмат, ҳамжиҳатликни юксалтирувчи олий қадриятлар мажмуидир.

Айни кунларда вилоятимизда ўтказилаётган миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар Жалақудуқ туманида ҳам кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Туманнинг Кўтарма маҳалласида байрам шукуҳи.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Миллатлар ўртасидаги тотувлик меҳридан қуёш ҳам кучга тўлгандек гўё. Ҳамдўстлик тадбирлари доирасидаги жараёнларнинг навбатдаги куни ҳам вилоятимизнинг барча ҳудудларида кўтаринкиликда ўтди.

Хўжаобод туманининг Ипак йўли маҳалласида ўзбек-қирғиз миллати вакиллари аҳил-иноқ қўшничилик, қариндошлик ришталари ила яшаб келмоқдалар. Улар турли миллат вакиллари бўлсада бир мақсадда, бир ғояда бир халқ бўлиб бирлашган. Сабаби Ватан ягона. Маҳалла ҳудуди туманнинг аҳолиси кўп масканларидан бўлиб, 5 мингга яқин ҳамюртларимиз истиқомат қилади.

Ҳамдўстлик тадбирларининг кўтаринкилиги аҳолининг кайфияти билан янада файз оляпти. Ҳар икки миллатнинг ўхшаш қадриятлари уйғун ҳолда намоён бўлиб, миллий қўшиқлар, лапарлар жўрликда куйланмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir #Qudratimiz_birlikda

Бугун Хонобод шаҳридаги «Алишер Навоий» маҳалласида ўтказилган «Ватан ягонадир, Ватан биттадир» шиори остидаги халқ сайли, чинакам дўстлик ва бирдамлик байрамига айланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Андижонда Ҳайит байрами арафасида ўтказилаётган халқ сайиллари Хонобод шаҳрида ҳам давом этмоқда.
Ушбу сайилда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, барчани байрамлар билан қутлади.

Ҳамдўстлик тадбирларининг кўтаринкилиги аҳолининг кайфияти билан янада файз олмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Бағрикенглик қон-қонига сингиб кетган халқимиз азалдан барча миллат вакиллари билан оға-ини, дўст-биродар бўлиб яшаб келмоқда.

Конституциямиз ҳам юртимиз фуқаролари миллати, дини, ирқидан қатъи назар, ягона Ўзбекистон халқини ташкил этишини, шу заминда яшовчи барча миллат ва элатлар тили, урф-одат ва анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишини кафолатлайди.

Вилоятимизда ўтказилаётган айни тадбирлар Хонобод шаҳрида ҳам давом этмоқда. Бугун маҳалла аҳли ягона мақсад йўлида бирлашиб, сумалак ва бошқа миллий баҳор таомларини тайёрлашмоқда.

Амалий санъат ва ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари ташкил этилди. “Оқ теракми – кўк терак”, “Куч синаш”, “Арқон тортиш”, “Чиллак” каби миллий ўйинлар ўтказилмоқда.

Ҳамдўстлик тадбирларининг кўтаринкилиги аҳолининг кайфияти билан янада файз оляпти. Ҳар миллатнинг ўхшаш қадриятлари уйғун ҳолда намоён бўлиб, миллий қўшиқлар, лапарлар жўрликда куйланмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram