Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Қўрғонтепа туманининг ўн учта МФЙларида «Буюк келажакни бирга қурамиз» шиори остида халқ сайллари бўлиб ўтмоқда.

Турли миллат вакиллари иштирок этаётган тадбирда миллатлараро бирдамлик яққол намоён бўлмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтожларнинг ҳам кўнгли бирдек олинганлиги байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Шу кунларда бутун юртимизда бўлгани каби андижонликлар ҳам байрамлар шукуҳи билан яшамоқда.

Наврўзи олам, Муборак Рамазон ҳайити, қолаверса, юртимиздаги тинчлик, меҳр-оқибат, миллатлараро дўстлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик тарғиботи сифатида вилоятнинг кўплаб маҳаллаларида ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар уларнинг қалбига кўтаринкилик, хуш ва байрамона кайфият улашмоқда.

Байрам тадбирларида қўйлар сўйилиб, дошқозонларда палов дамланяпти. Бир дастурхон атрофига йиғилганлар юртимизга тинчлик-тотувлик тилаб дуога қўл очмоқдалар.

Одамларга кўтаринки кайфият, байрамона шукуҳ улашаётган бу каби тадбирлар шу кунларда Андижон вилоятидаги 95 маҳаллада бўлиб ўтади.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон аҳлига Рамазон ҳайити табриги.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Андижонликлар Рамазон ҳайити намозини юқори кўтаринкилик билан ўқиди

Мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилиши, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Бугун халқимиз Рамазон ҳайити намозини шукроналик билан адо этди.

Андижондаги бош жоме масжидида ҳайит намози олдидан вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алимов юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этди, мамлакатимизда байрамни кўтаринкилик билан ўтказиш, намозхонлар учун кенг имкониятлар яратилганлигини алоҳида таъкидлади.  

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан имзоланган “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорда халқимизнинг қадимий, диний байрами – муборак Рамазон ҳайитининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, ушбу улуғ байрамни муносиб нишонлаш, юқори савияда ўтказиш учун Андижон вилоятида ҳам зарур барча ишлар амалга оширилди.  

Бугун андижонликлар вилоятдаги 179 та жоме масжиди ҳамда “Сайид Муҳйиддин маҳдум” ўрта махсус ислом билим юртида ҳайит намозини юқори кўтаринкилик билан адо этди.  

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстлик тараннуми.

Марҳамат туманида дўстлик ва бирдамлик байрами тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Хўжаобод тумани | Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстлик тараннуми.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Қўрғонтепа тумани Намуна МФЙда "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" байрам тадбири шодиёналари.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Марҳамат туманида миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Ўзаро қўшничилик ва миллатлараро тотувлик- инсониятнинг энг юксак қадриятларидан биридир. Орзуси, мақсади бир бўлган бир дарёнинг ирмоқлари сингари бир йўлдан кетаётган турли миллат вакиллари учун мамлакатимиз жонажон ватанга, киндик қони тўкилган диёрга айланиб улгурган.

Айни кунларда Қўрғонтепа туманининг олис ҳудуди Қизил тўқай маҳалласининг аҳолиси ҳам дўстлик байрамини кенг тантана қилмоқда.

"Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ташкил этилаётган ушбу тадбирлар чин маънода қадриятлар, анъаналар, ўзаро аҳиллик ва тинчлик байрамига айланмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram