Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам турли миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, эл-юрт равнақи, мамлакат фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Жумладан Хонобод шаҳрида ҳам байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. Турли миллат вакиллари томонидан санъаткорлар ва хонандаларнинг чиқишлари, “Либосларда жилоланган қадрият” шиори остида миллий либослар намойиш этилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

"Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда" шиори остида Андижон туманида халқ сайли бўлиб ўтди. Байрамда “Меҳр-оқибат дастурхони” ёзилиб, турли миллатларнинг миллий таомлари кўргазмалари ташкил этилди.

Ушбу тадбирлар миллатлараро тотувлик, меҳр-оқибат ва бирдамлик ғояларини кенг тарғиб қилиш билан бир қаторда, маҳаллада ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Пахтаобод туманининг Илтифот маҳалласида ҳам «Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт» шиори остида халқ сайллари бўлиб ўтмоқда.
Дошқозонда сумалаклар қайнаб, лапарлару ўланлар ижро этилмоқда.

Миллий халқ ҳамда дорбозларнинг дор ўйинлари сайл иштирокчиларида катта таассурот қолдирмоқда.

Турли миллат вакиллари иштирок этаётган тадбирда миллатлараро бирдамлик яққол намоён бўлмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат, эълон!

Андижон вилоятида Рамазон ҳайити муносабати билан айрим жоъме масжидлар ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.


Жоъме масжидларга ташриф буюрувчи барча фуқаролардан йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда ЙПХ ходимларининг ишора ва кўрсатмаларига риоя этишларини сўраб қоламиз.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

NO COMMENT |Ватан ягонадир, Ватан биттадир

Хўжаобод тумани Қорабулоқ МФЙда дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram