Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепада ичимлик суви таъминоти янада яхшиланмоқда

Андижон вилоятининг энг олис манзилларидан бири бўлмиш Қўрғонтепа туманида 7 млрд. 227 млн. сўм маблағ эвазига  3 та янги қудуқ ишга туширилиб, 3 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилди. 23,5 км. масофага қувур тортиш орқали 8 та маҳаллада ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилоят филиали томонидан 2025 йил 25 март куни соат 13:00да Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабулда ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Бугун вилоят ҳокимлигида долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги ташкилот ва корхона раҳбар, мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Тегишлилиги бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, ижроси назоратга олинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонда «Ёш китобхон» танловининг Республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда

Миллионлаб китобхонларимизни бир майдонда жамлаган «Ёш китобхон» танловининг 2024 йилги мавсуми Республика финал босқичи 24-31 март кунлари Андижон вилояти Марҳамат тумани «Ёшлар кутубхонаси»да ўтказилиши белгиланган эди.

Бугун ушбу танловга старт берилди.
Айни дамда танловда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган китобхон ёшлар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Маълумот ўрнида: Танловнинг республика босқичида 1-ўрин ғолиби – Президент совғаси «Чазор» электромобили , 2-ўрин ғолиблари – 75 млн сўмдан, 3-ўрин ғолиблари – 50 млн сўмдан, қолган иштирокчилар 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда


Андижон вилоятида аҳолининг гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қоплаш, камбағалликни қисқартириш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда 1 минг 101 нафар ташаббускор фермерлар томонидан ўзининг ҳудудидан ўтган зовур ва коллекторларда ўрдак боқиш ташаббуси амалга оширилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram