Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланди

Бугун 22 март - «Маҳалла тизими ходимлари куни».
Сана муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари К. Комилов ҳамда вилоят маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгаши раиси ўринбосари, уюшма раҳбари М.Нишанов иштирок этиб, барча соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

Тадбир доирасида вилоятда Маҳалла тизимида намунали фаолият олиб бориб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган 14 нафар соҳа вакилларига «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони топширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижодий ҳамкорлик


Жойларда аҳолини кайфиятини кўтариш, сифатли ва арзон қишлоқ ҳўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида байрам ярмаркалари ташкил этилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ролик


Тезкор ва махсус транспорт воситаларига доимо йўл беринг!

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қароридан келиб чиқиб, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида содир этилган жиноят юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда

Жалақудуқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк вакиллари, тижорат банклари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида, янги тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларга тегишли тавсия ва ёрдам бериш, савдо дўкони қуриш, коммунал (сув, электр, газ, йўл) масалалари билан боғлиқ муаммоларга чоралар кўриш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағлари олиш, тадбиркорлик фаолияти учун Қонуний тартибда ер майдонлари ажратиш, кенгайтириш, бириктириш масалалари, шунингдек, ўрдак боқиш, гўзаллик салони, миллий ширинликлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича тушунчалар берилди.

Тадбиркорлар, кичик бизнес эгалари ва фуқаролардан келиб тушган ҳар бир мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилари иштирок этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Алиментдан қарздор оталар учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, алимент пулларини ундириш билан бирга, иш билан банд бўлмаган, ишсизлик туфайли алимент бўйича қарзларини тўлашга қийналаётган оталар бандлигини таъминлашга ҳам кўмаклашмоқда.

Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ташаббуси билан ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”га суд томонидан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ишсиз оталар ҳам жалб этилди. 

Андижон шаҳридаги 30 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассаса 250 дан зиёд бўш иш ўрни билан қатнашган ярмаркада 42 нафар алимент тўловчи, ишсиз ота ишга жойлашган бўлса, 15 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Бир гуруҳ алиментчи оталарнинг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз сифатида рўйхатга олинишига кўмаклашилди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram