Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши, Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши раиси Ўктамжон Ахунов, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева ҳамда вилоят ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Кенгайтирилган қўшма йиғилишда Андижон вилояти ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти бўйича ахборотлари тингланди.

Тадбирда сўз олганлар вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ҳамда банк тизимларида коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида айтиб ўтдилар.

Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Ширинов сўз олиб, ҳудудий кенгашнинг “иши номига” бўлмаслиги, фаолиятини туман ва маҳаллалар билан боғлаши зарур эканлигига тўҳталиб, ҳудудий кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Наврўз шукуҳи

Наврўз байрами бутун мамлакатимиз бўйлаб “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида халқ сайли тарзида юқори савияда нишонланмоқда.

Андижонликларни Боғи Бобурга жамлаган ушбу қутлуғ сана муносабати билан ташкил этилган катта байрам дастури шубҳа йўқки, ҳар бир кўнгилда бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун шукроналик кайфиятини уйғотди.

Ўлкамизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшаб келмоқда. Шунингдек, бугун вилоятимизда 5 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Улар турли миллат ва элатларга мансуб фуқароларнинг эзгу қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одат ва анъаналари бардавомлигини таъминлаш, ёш авлодни миллатлараро бағрикенглик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Сайл давомида тинчликни, Ватанни ва баҳорни мадҳ эттирувчи дилрабо куй-қўшиқлар янгради. Вилоятдаги миллий маданий марказларнинг байрамона чиқишлари тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram