Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижонда Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда халқаро амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда хорижда ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасалари, даволаниш масканлари раҳбарлари, тиббий туризмни ривожлантириш бўйича масъуллар иштирок этмоқда.

Конференцияда сўз олганлар юртимизда соҳа йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд тиббиёт муассасалар фаолиятлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган иштирокчилар ўзларидаги мавжуд тиббиёт масканлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Тадбир доирасида икки давлат вакиллари ўртасида тиббий туризм соҳаси бўйича меморандум имзоланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бу бизнинг стратегик йўлимиз! Тадбиркорлик қанча тез ривожланса, мамлакатимиз шунча қудратли бўлади, халқимиз шунча фаровон яшайди.

Декабрь ойидаги “очиқ мулоқот”да асосан йирик тадбиркорлар билан гаплашиб, кейинги режаларни белгилаб олдик.

Бугун кичик ва ўрта бизнесда тез ўсаётган тадбиркорларга кўмак бериб, уларни ҳам “чемпион”га айлантириш учун нима қилиш керак, деган саволга сизлар билан биргаликда жавоб топишимиз зарур
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Facebook|Instagram|X
Юртимизда кичик ва ўрта бизнес иш ўрни, инвестиция, инновация, рақобат, қўшилган қиймат ва экспортни кўпайтиришга энг катта туртки бераётган йўналишга айланди.

Учрашувда таъкидланганидек, яратилган шароитлар ҳисобига кичик ва ўрта тадбиркорлар сони беш йилда 2 карра кўпайди. Уларда 10,5 миллион одам даромад топиб, рўзғор тебратмоқда.

Иқтисодиётнинг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бири шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келаяпти.

Бир ҳақиқатни яхши англаб олиш керак. Ҳар қандай муваффақиятли йирик бизнесга эришиш, энг аввало, кичик ғоя ва ҳаракатдан бошланади.

Ўзгаришларга тез мослашадиган, янгилик ва рақобатдан қўрқмайдиган, муҳими, одамларни ишли қилиб, даромадини кўпайтиришда энг фаол соҳа ҳам бу – кичик бизнес.

Шу боис, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Бизнесни молиялаштиришда муқобил манба сифатида венчур фондлар оммалашмоқда.

Ўзбекистонда беш йилда венчур фондлар иштирокида 145 миллион долларлик 53 та стартап лойиҳа амалга оширилди.

Бу ҳали камлиги қайд этилиб, 9 та давлат банки 3 та венчур компания очиб, 50 миллион долларлик фонд шакллантиргани бизнесни бошлаётган тадбиркорлар учун жуда катта имконият экани таъкидланди.

"Энг муҳими, бундай лойиҳалар иқтисодиётга янги йўналиш, технология, инновация ва юқори қўшилган қиймат олиб киради.

Стартап орқали яратилган юқори самарали инновацион маҳсулот ёки хизматлар техник регламент ва стандартларга киритилади. Бу уларга давлат буюртмаси учун йўл очади
",

- деди Президент.

Давлатимиз раҳбари венчур фондлар маблағининг бир қисмини сунъий интеллект лойиҳаларига йўналтириш таклифини қўллаб-қувватлади.

Facebook|Instagram|X
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институтида бўлиб, талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, вилоят раҳбари институтнинг Симуляция марказида талабаларни робот симуляторлар ҳамда муляжлар билан ишлаш жараёнларини кузатди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Хўжаобод тумани марказидаги “Ёшлар боғи”да Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ҳамда бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда.

Барча соҳалар каби қишлоқ хўжалигидаги ўзаро ҳамкорлик янада ривожланмоқда. Вилоятимизда ҳам хитойлик инвестор ва тадбиркорлар билан қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунга “TIANJIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” МЧЖ хорижий корхонаси билан ҳамкорликдаги ишлар мисол бўла олади.

Корхонанинг асосий йўналиши қалампир маҳсулотини қуритилган ҳолда Хитой ва Европа мамлакатларига экспорт қилиш бўлиб, 2025 йил февраль-март ойларида Испания давлатига 450 минг долларга яқин қалампир маҳсулотини экспорт қилишга эришган. Келгусида бу кўрсаткични 20 млн долларга етказиш режалаштирилган.

Бу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш мақсадида мазкур хорижий корхона раҳбари Aндижон вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи билан учрашди. 

Учрашув доирасида корхона раҳбари келгусида қалампир уруғларини Aндижонда етиштириб, экин майдонларини кенгайтириш, аҳолини жалб этган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш режаси ҳақида фикр билдирди.

Соҳа мутасаддилари бу йўналишни ривожлантириш учун доимий ҳамкорликда иш ташкил этишга тайёр эканлигини таъкидладилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Айни дамда вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши, Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
ЭЪЛОН!
Марказий банк - маҳаллаларда!

Жорий йилнинг 19 март куни Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлар билан учрашувида берган топшириқлари бўйича Марказий банк вилоятдаги барча тижорат банк раҳбарлари билан биргаликда қуйидаги график асосида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмоқда.

Мазкур учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятини ташкил этишда юзага келаётган муаммоли масалалари юзасидан бевосита вилоят Марказий банк ва тижорат банк раҳбарларига мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган масалаларга ечимлар, масофавий банк хизмат туралари ва барча турдаги банк маҳсулотлари тўғрисида тушунчалар берилади ҳамда "Ғояни - лойиҳага айлантириш" борасида самарали чоралар кўрилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram