Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

В парижском Доме ветеранов состоялась официальная церемония встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего государственный визит во Французскую Республику.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Жасорат мактаби”га старт берилди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини шакллантириш мақсадида "Жасорат мактаби" лойиҳасининг 2025 йилги мавсумига старт берилди.

Ушбу ўн кунлик ҳарбий соғломлаштириш оромгоҳида 100 нафар ёшлар учун махсус дастур асосида лойиҳа ва машғулотлар, ҳарбий билим ва кўникмалар бериш режалаштирилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд шахслар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

Андижон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Дўнгқишлоқ маҳалласи ўрамидаги эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган шахслар ва ушбу ҳудудга яқин ерда яшовчи фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда ҳар куни эрталаб ва кечки овқатдан сўнг пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан тавсиялар берилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram