Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижонда “Спорт мактаблар лигаси” футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг 2012 йилда туғилган ўқувчиларидан тузилган жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида барча туман, шаҳар спорт мактаблари жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва кескин баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Шаҳрихон тумани, учинчи ўрин эса Андижон тумани спорт мактаблари жамоаларига насиб этди.

Мусобақа давомида Андижон тумани спорт мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Акбаров “Энг яхши дарвозабон”, Хўжаобод тумани спорт мактаби ўқувчиси Муҳаммадзоҳид Авлиёхўжаев “Энг яхши ўйинчи”, Шаҳрихон тумани спорт мактаби ўқувчиси Беҳрузбек Баҳодиров “Энг яхши ҳужумчи”, мусобақа тўпурари, деб топилди.


Мусобақа ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбирда юртимизда ёш авлодни жисмонан соғлом вояга етиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди. Ғолиб ва совриндорлар кубок, тегишли медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Садоқат – танлов ғолибаси

Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиалида “Ҳамшира – 2025” республика кўрик-танловининг вилоят тизим босқичи бўлиб ўтди.

– Айни кунда Республика тез тиббий ёрдам маркази вилояти филиали ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимларида 3 минг 115 нафар ҳамшира фаолият олиб боради, – дейди филиал бош ҳамшираси Иродахон Мирзаева.

– Уларнинг касбий малакасини юксалтириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда мазкур танловнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Танловда вилоят, шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларида ғолиб бўлган 7 нафар ҳамшира иштирок этиб, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш маҳорати ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўзларининг билим, малака ҳамда амалий кўникмаларини синовдан ўтказди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугуннинг ёшлари

Болаликдан китобга меҳр қўйганим, бугунги кунда асқотди, - дейди балиқчилик истеъдодли ёшлардан бири Аливобжонов Бобурмирзо...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Булоқбошида чигит экиш қизғин паллага кирмоқда

Туманда 2025-йил пахта ҳосили учун жами 2014 гектар майдонга чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1000 гектар майдонга Хитойнинг “Xin Lu Zohg 52” ва 1014 гектар майдонга Андижон 35 навлари экилади.

Ҳозирги кунда тумандаги барча фермер хўжаликларида майдонларни тайёрлаш ва чигит экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг барча ҳудудларида баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Байрам ярмаркалари иш бошлади

Андижонда байрам кунлари арафасида миришкор деҳқон фермерлар томонидан ўзлари етиштирган маҳсулотларни  халқимизга тортиқ этилиши анъанага айланган. Бугун аҳолини сифатли ва арзон қишлоқ ҳўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида байрам ярмаркалари иш бошлади.

Андижон шаҳрининг 14 та ҳудудида ташкил этилган ана шундай ярмаркаларда ҳаридорларга полиз, сабзавот, балиқ ва гўшт сингари 36 хилдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Жабаров Санжар Буранович Андижон вилояти ИИБ раҳбари этиб тайинланди

Жабаров Санжар Буранович ички ишлар тизимида катта тажрибага эга. У Олтинкўл тумани ИИБ раҳбари ва Андижон вилояти ИИБ раҳбари ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

2021 йил якунидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2022 йил октябрь ойидан шу кунга қадар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Айни дамда вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилари иштирок этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram