Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
«Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум қилма» шиори остида вилоятимизда «Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги» бўлиб ўтмоқда

Ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи рахбари Г.Абдуллаева бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ва Шаҳрихон тумани ҳокими бошчилигида оилавий ажримларни олдини олиш ва яраштириш ишчи гуруҳи тузилиб, гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги "Қашқар", "Янги Ҳаёт" ҳамда "Андижонлик" маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилалар муҳокама қилиниб, оилалар яраштирилган ҳолда оилавий низолар бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тадбир Жалақудуқ туманининг "Капа", "Жалақудуқ" ҳамда "Суфиқишлоқ" маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Бўстон тумани ҳокими томонидан тузилган туман ишчи гуруҳ аъзолари, имомлар ҳамда отинойилар иштирокида “Обод” маҳалласида ажрим ёқасида турган оилалар билан мулоқот ўтказиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш юзасидан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури ижроси бўйича Булоқбоши туманида амалий ишлар бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида муқобил энергия ишлаб чиқариш, жойларда мини ГЭСларини қуриш бўйича қилинаётган ишларни муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида шаҳар ва туманларнинг ЭТК раҳбарлари ва бошқа ҳудудларда ГЭСлар қуриш ташаббуси билан чиқаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Шунингдек, мазкур жараёнларда юзага келадиган камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok