Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилоят ҳокимлигида Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

Ҳокимлик соати аввалида Давлат раҳбарининг 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз юритилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, шаҳар ва туманлардаги сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнг, "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури, 6 ой якунлари бўйича асосий макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари ижроси юзасидан хисоботлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласида улар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш ва жараёнда уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok