Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.4K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАРИМИЗ – ИФТИХОРИМИЗ...

Хотин-қизлар ўртасида ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб қилиш, миллий анъаналаримиз урф-одатларимиз ва қадриятларимизга садоқат руҳини ошириш, ёшлар орасида миллий кийиниш маданиятини шакллантириш масадида Андижон шаҳридаги “Navruz Mall” кўнгилочар савдо мажмуасида “Миллий либос - миллий ифтихор” шиори остида либослар намойиши бўлиб ўтди.

8-март – Халқаро хотин-қизлар куни куни арафасида муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Андижон вилоят худудий бошқармалари, олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳаллаларнинг фаолллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Жараёнда атлас, адрас, банорас, беқасам ва шойи каби миллий матолардан тикилган замонавий шунингдек, турли ёшдагилар учун мўлжалланган 150 турдан ортиқ мавсумбоп либослар намойиш этилди. Миллий анъаналар, қадириятларни ўзида мужассам этган либослар барчага бирдек манзур бўлди.

Намойишга монанд ижро этилан куй ва қўшиқлар барчани даврага чорлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
8 МАРТ "ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР" БАЙРАМИ КEНГ НИШОНЛАНМОҚДА

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи А.Азимов томонидан 8 март "Халқаро хотин-қизлар куни" байрами муносабати билан вилоятимиздаги мактабгача таълим тизимидаги фидоий ходимлар, фахрий устоз, хотин-қизларни иш жойлари ҳамда хонадонларига бориб, байрам муносабати билан табриклаб, уларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Жумладан бугун, Асака туманидаги бир қатор фидоий ходимлар, фахрий устоз, хотин-қизларни бошқарма бошлиғи А. Азимов кириб келаётган байрам билан табриклаб, уларга ўзининг чуқур миннатдорчиликларини изҳор қилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаршидаги учрашувда «Андижон» Сардор Абдунабиевнинг суперзарбаси эвазига «Насаф»ни мағлуб этди

🟢 Насаф - Андижон - 0:1

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8-март "Халқаро хотин-қизлар куни"  муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир бошланди

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-март "Халқаро хотин-қизлар куни"  муносабати билан Шуҳратбек Абдураҳмонов хотин-қизларга табрик йўлламоқда

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.
8 март Хотин-қизлар байрами эса гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.   Нафосат байрами тантанасини табрик нутқи билан очиб берган вилоят ҳокими Шуҳратбек АБДУРАҲМОНОВ аёлларнинг жамиятдаги ўрнидан тортиб, бевосита уларга алоқадор бўлган муаммоларга ҳамда уларнинг оқилона ечимларига ҳам тўхталиб ўтди. Асосийси уларнинг давлат бошқарувидаги ўрни кун сайин ошиб бораётгани, ҳар бир андижонлик хотин-қиз эътибор, ғамхўрлик ва албатта қадр чўққисида эканини алоҳида таъкидлади. Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress