СПОРТЧИ ЁШЛАРГА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА...
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар бериб бормоқда.
Жараёнда Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли, белгиланган талаблар асосида якунига етказиш бош мақсад эканлигини хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Ҳозирда ушбу марказ қошида “Ҳоким спорт мактаби” ташкил этилмоқда. Спортчиларни тайёрлаш марказида таълим ва тарбия олаётган 600 нафар ўқувчидан танлов асосида сараланган 250 нафари “Ҳоким спорт мактабида” машғулотларни давом эттиради.
Умумий лойиҳа қиймати 16 миллард сўм ташкил этган таъмирлаш, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Маъмурият биноси, ўқув хоналари, тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, хоналар ақилли доска, замонавий компютерлар билан жиҳозланди. Чўмилиш ҳавзаси ва спорт монежи таъмирланмоқда.
Шунингдек, вилоят раҳбари ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг Жаҳон спорт ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтаришлари учун барча шароитлар яратилишини билдирди.
Жараёнда вилоят ҳокими спортчи ёшларга таҳсил берувчи устоз-мураббий ва педагоглар ҳамда у ерда фаолият олиб борувчи шифокорлар билан ҳам сухбатда бўлди. Уларга спортчи ёшларнинг жисмоний, руҳий ҳамда илмий салоҳиятини юксалтириш энг муҳим масала эканлигини таъкидлади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok